Youth affairs


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

IV. АВТОТРАСПОРТ 
ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ВА КАРАНТИН БИЛАН БОҒЛИҚ 
МУАММОЛАР
56-савол. Жамоат жойлари деганда нима тушунилади?
Жамоат жойларида ниқобсиз бўлганда жарима қўлланилишини ҳақида айтилмоқда. Жамоат жойлари 
деганда қаерлар тушунилади?
Жавоб: Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади
– стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
– кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам 
олиш учун ёпиқ иншоотлар;
– клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган 
хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
– музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
– маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг 
вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган 
автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари; 
– ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик 
сақлаш жойлари;
– аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг 
бинолари;
– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, 
шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
– соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний 
тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
– иш жойлари бўлган хоналар;
– кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар 
ва спорт майдончалари;
– хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.
57- савол. 
Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қандай ҳаракатлар таъқиқланади?
Жавоб: Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар таъқиқланади:
• тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори 
тезликдан ошириш;
• тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида 
кўрсатилганидан ошириш;
• зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига 
халақит бериш;
• йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.


41

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling