Youth affairs


-савол. Мактабгача таълим ташкилоти ходимининг ўриндошлиги


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

27-савол. Мактабгача таълим ташкилоти ходимининг ўриндошлиги
Ассалому алейкум менинг саволимга аниқлик киритиб беринг. Саволим оилавий боғча очиб унга раҳбарлик 
қилиб ишлаётган ходим 0.5 ставкада бошқа мактабгача таълим ташкилотида ишлаши мумкинми?
Жавоб: Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 30-июлдаги 595-сон қарори асосидаги “Оилавий 
нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида Низомнинг 33-бандига мувофиқ, оилавий нодавлат 
мактабгача таълим муассасасини бошқариш муассис томонидан амалга оширилади.
Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси якка тартибдаги тадбиркор шаклида фаолият 
юритишини ҳисобга олсак, унинг раҳбари бошқа МТМда ишлаши мумкин деган хулоса келиши табиий.
Сабаби “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 
4-бандида ўриндош тариқасида ишлаши таъқиқланган шахслар ҳамда “Ўриндошлик асосида ҳамда 
бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом” иловасида ўриндошлик асосида 
ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхати келтирилган. Ушбу бандларда, оилавий боғча раҳбари бошқа 
мактабгача таълим муассасасида ходим сифатида ишлашига тўсқинлик қиладиган ҳолатларни топмадик.
Фақат шуни инобатга олиш лозимки, бу ҳолатда оилавий мактабгача таълим муассасаси уставида 
раҳбарнинг бошқа МТМ ёки умуман бошқа ташкилотларда ишламаслиги тўғрисида қоида бўлмаслиги 
керак. Агар бошқача қоида назарда тутилса, устав қоидалари амалга оширилади.


22
28-савол. Пенсияга чиққан аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи
Мен оилавий поликлиникада ҳамшира булиб ишлайман. 2020 йил май ойида пенсияга чиқишим керак. 
Пенсияга чиқиб яна ишлашга ҳаққим борми?
Жавоб: Ушбу ҳолатга кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги Хотин-
қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-
қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон қарорига кўра “аёлларнинг пенсия ёшига 
тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга 
келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга 
қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра 
бекор қилиш тақиқланади” белгиланган. 
Ушбу нормага кўра Сиз ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси муддатли тузилган 
бўлса, у ҳолда пенсия олаётган даврда ёки пенсия олишни бошлаганингиздан кейин ушбу шартнома 
муддатининг тугаши билан иш берувчи томонидан Сизни ишдан бўшатишга асос бўлади. 
Қолаверса, агар меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган бўлса у ҳолда Сиз 60 ёшга тўлганизда 
ишдан бўшатилишингиз мумкин бўлади.
Сиз биринчи навбатда меҳнат шартномани ўқиб кўринг. Агар Сиз билан тузилган меҳнат шартномасида 
шу икки ҳолатдан бири яъни муддатли меҳнат шатномаси тузган бўлса у холда Сиз муддат тугагунга 
қадар ишлашингиз мумкин. 
Агар муддат тугагач иш берувчи қонун доирасида Сизни ишдан бўшатса бу унинг Қонунга мувофиқ 
харакати хисобланади. Иккинчи ҳолатда эса Сиз 60 ёшгача ишлашингиз мумкин бўлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, Сиз пенсияга чиқиб ҳам ишлашингиз мумкин фақатгина юқоридаги ҳолатлар 
инобатга олиниб кейинчалик Сизни ишдан бўшатишлари мумкин ва буни хам инобатга олишингиз 
тавсия этилади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling