Youth affairs
-савол. Штат жадвали қисқарганлиги сабабли ишдан бўшатилган ходимга компенсация тўлаш
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
100 savolga 100 javob
25-савол. Штат жадвали қисқарганлиги сабабли ишдан бўшатилган ходимга компенсация тўлаш
Ассалому алайкум мен коллежда 7 йил ишладим мени штатлар жадвали қисқарганлиги бўйича ишдан бўшатишди. Лекин менга конпенсация тўламаяпти кимга мурожаат қилсам бўлади? Жавоб: Штатлар қисқариши натижасида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳам (Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳисобланади. Меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди бўйича бекор қилинганда қуйидагилар тўланади (буларнинг ҳаммасини ходимнинг сўнгги иш кунида қилиш керак): 1. огоҳлантириш муддати алмаштирилган тақдирда - меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати тугашигача қолган вақтга мутаносиб равишда пуллик компенсация (Меҳнат кодексининг 102-моддасининг иккинчи қисми); 2. ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси (Меҳнат кодексининг 109-моддаси); 3. меҳнат шартномасини бекор қилиш кунига тегишли иш ҳақи (ҳисоб-китоб қилинади) (Меҳнат кодексининг 110-моддаси); 4. фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (Меҳнат кодексининг 151-моддаси). 5. огохлантириш муддати давомида бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмасликни Иш қидириш даврида (меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин) ишдан қисқартирилаётган ходимнинг ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи сақланади, бироқ у 2 ойдан ошмаслиги керак (Меҳнат кодексининг 67-моддаси). Шуни ҳам айтиб ўтиш керак, агар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 календар кун мобайнида Марказда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, Марказ берган маълумотномага биноан 3-ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуҳуқига эга бўлади. Демак, сизга ҳам берилиши керак Шуни ҳам унутмангки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling