Youth affairs


- савол. Фарзандлари таътилда бўлган ходимнинг меҳнат таътили олиш ҳуқуқи


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

12- савол. Фарзандлари таътилда бўлган ходимнинг меҳнат таътили олиш ҳуқуқи
Aссалому алейкум. Синглим 2 ой аввал буён туман Болалар шифохонасига ҳамшира бўлиб ишга кирган 
эди. 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Катта қизи 5-синфда, ўғли 3-синфда ўқийди. Кенжаси 5 
ёш мактабгача таълим муассасасига боради. Aйни кунларда барча фарзандлари таътилда, уйда. Шу 
сабабли, уларга қараш учун синглим ҳам ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқса бўладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 
8-2020/Б-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомга асосан – карантин вақтида меҳнат таътили боғчалар 


14
ва мактаблар фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчиси бўлган боланинг ва мактабнинг 
бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчисининг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомийга 
ходимнинг хоҳишига кўра таътиллар жадвалидан қатъи назар берилади. Бунда, ходимга биринчи иш 
йили учун 6 ой ишлангандан кейин таътил беришга оид талаб татбиқ қилинмайди.
13-савол. Меҳнат таътилини олдиндан олиш
Ассалом алейкум, сизларга битта саволим бор эди. Мен 18.01.2019 йилда ишга кирганман. 2019-2020 йй. 
даври учун июль ойида мехнат таътилга чиққанман. Мен 2020-2021 йй. даври учун мехнат таътилига 
чика оламанми.
Жавоб: Ходим бир иш йилида бир марта меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши лозим. Мисол 
учун Сизда иш йили 18.01.2019 й. -18.01.2020 й. ҳисобланади. Сиз ушбу иш йили учун 2019 йил июль 
ойида меҳнат таътилига чиққансиз. Кейинги иш йили учун Сиз таътиллар жадвалига мувофиқ, айтайлик, 
2020 йилнинг март ойида меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эгасиз. Таътиллар жадвали календарь 
йилнинг бошида иш берувчи билан касаба уюшмаси келишувига биноан ишлаб чиқилиб тасдиқланади. 
Таътиллар даври иш берувчи ва ходим келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling