Youth affairs


-савол. Алимент миқдорини белгилашда эрнинг ҳуқуқлари


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

9-савол. Алимент миқдорини белгилашда эрнинг ҳуқуқлари
Aссалом алейкум, эр-хотин бир корхонада ишлаймиз. беш фарзандимиз бор. Хотиним етишмовчиликдан 
ажрашиб алимент олиш ҳақида жанжал қиляпти. Aлимент олаётган ҳотинлар зўр яшаяпти деб 
гапимга қулоқ солмаяпти ва гапидан қайтмаяпти. Менга алимент қанча миқдорда белгиланади? 
Aлимент миқдорини белгилашда менинг қандай ҳуқуқларим бор?
Жавоб: Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота 
(она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. 
Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган 
ҳолда белгилашга ҳақлидирлар.


12
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг 
таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг 
бир бола учун — тўртдан бир кисми; икки бола учун — учдан бир кисми; уч ва ундан ортик бола учун 
— ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий 
аҳволини ва бошқа эътиборга лойик ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши 
ёки кўпайтирилиши мумкин.
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга 
ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Агар алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган такдирда, алимент миқдори суд томонидан 
камайтирилиши мумкинлигини сизга малум қиламиз.
10-савол. Иш жойи эга бўлмаган шахс томонидан тўладиган алимент миқдори
Ассалому алейкум. Ҳозирги кунда бир бола учун канча алимент пули тўланади? Эшитишимча, алимент 
тўловчи шахс бирор жойда ишласа ишламаса энг кам иш ҳақкининг тўртдан бирини тўлалаши керакми?
Жавоб: Ҳурматли фуқаро саволингизни ўрганиб чиқиб, қонунчилик асосида жавоб берамиз. Ўзбекистон 
Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига кўра агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш 
ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-
онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир кисми; икки 
бола учун — учдан бир кисми; уч ва ундан ортик бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.
Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойик 
ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. 
Бундан кўриниб турибдики, бир нафар вояга етмаган фарзанд учун ота ёки онанинг иш ҳақи ва бошқа 
даромадларининг ¼ кисми миқдорида алимент ундирлади. 
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, хар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари 
билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган 
меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни кўллаш 
амалиёти тўғрисида”ги қарорига мувофик алимент ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори ёки суд 
буйруғи чиқкан пайтда қарздор ҳеч каерда ишламаса ёки унинг иш ҳақи ва бошқа даромадларини 
тасдикловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса, унга нисбатан алимент Ўзбекистон Республикасида ўрнатиган 
ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. 
Хулоса қиладиган бўлсак, сиз айтгандек алемент аник миқдорда чиқмасдан у қарздорнинг иш фаолиятига 
боғлик равишда ҳисобланади. 
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасида ўрнатиган ўртача ойлик иш ҳақи 
миқдори ҳар бир вилоятда турли хилда белгиланади ва бу миқдор ўзгариб туради.


13

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling