11
7-савол. Алиментни ҳисоблаш
Алимент қандай ҳисобланади?
Жавоб: Алимент тўловчининг тўлайдиган алимент миқдорини mib.uz калькуляторида ҳисоблашингиз
мумкин.
Бунинг учун mib.uz орқали алимент калькулятори бўлимига кириб, керакли маълумотларни тўлдирсангиз
канча алимент олишингизни ёки тўлашингиз лозимлигини чиқаради.
8-савол. Никоҳ бекор қилингандан кейин хотинни уй-жой билан таъминлаш
Мен турмуш ўртоғим билан ажрашганман. Бир нафар ўғлим бор алимент оламан. Бир ярим йилдан бери
менга ўғлимга уй ажратиб берадими? Яшашга уйим йўқ, ота- онамникига борай десам укам уйланган.
Жавоб: Ҳурматли фуқаро агарда турмуш ўртоғингиз номида уй-жой бўлсагина
сизга улуш ажратиш
мумкин деб ҳисоблаймиз.
Оила кодекси 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек
никоҳ кайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари,
агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий
мулки ҳисобланади.
Шунингдек, эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд
бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган такдирда
ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуқка эга бўлади.
Бундан ташкари мазкур кодекс 25-моддасига кўра никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки
улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг
киймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, кайта куриш, кайта жиҳозлаш ва
бошқалар) кўшилгани аникланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки
уларнинг биргаликдаги
мулки деб топилиши мумкин.
Ушбу кодекс 28-моддасига мувофик эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу
мол-мулкдаги улушларини аниклашда, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Хулоса ўрнида, шуни айтиш мумкинки, агарда турмуш ўртоғингиз номида бўлган ҳар қандай мол-мулкда
(бундан ҳадя,
текин олинган, совға асосидаги мулклар мустасно) сизнинг улушингиз мавжуд бўлса,
сиз фуқаролик ишлари бўйича судга умумий мулкни бўлиш бўйича даъво аризаси билан мурожаат
қилишингиз мумкин. Агарда даъвойингизни қаноатлантирса, сизга улуш ажратиб берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: