Youth affairs


-савол. Ўриндош ходимнинг меҳнат таътили учун ҳақ олиши


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

44-савол. Ўриндош ходимнинг меҳнат таътили учун ҳақ олиши
Мен иккита мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Бирида бир ставка иккинчисида соатбой ҳақ оламан. 
Мен иккала мактабда таътил пули олишга ҳақлиманми?
Жавоб: Соатбай ҳақ тўлашнинг янги тарифлари 2019 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими вазирлиги, Олий вa ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлиги томонидан «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланди.
Қарорга кўра, олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси ҳамда олий ёки ўрта махсус маълумотга 
эга умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи логопеди, 
логопедия шаҳобчаси мудирларига малака тоифасига кўра соатбай ўтилган дарслари учун базавий 
лавозим маошининг 1,20 фоизи миқдорида ҳақ тўланади.
Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи ҳам киритилган. Шунингдек, умумтаълим 
мактабларининг 10−11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб 
чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталари таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда касб-
ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталари учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ 
тўлаш миқдорлари қўлланилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи ҳам 
киритилган боис сизга меҳнат таътили пули берилмайди.
45-савол. Карантин муносабати билан ўз ҳисобидан таътил олиш
16.03.2020 йил кунидан 25 кун таътилда бўлиб ишга қайтиши лозим экан, бепул таьтилга чикиш учун 
ариза ёзмайман, бокувчим бўлмаса, оиламни рўзғоримни қандай тебратаман деябди.
Жавоб: Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилиши 
давом этиши муносабати билан ходимнинг меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд 
бўлмаса, иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:
– муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил 
олиш бўйича;
– масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.
Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган 
ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур. Ушбу меҳнат таътилига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат 
кодексининг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин 
даврида татбиқ қилинмайди.
Бунда, ушбу меҳнат таътилининг муддати мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим 
муассасаларининг фаолияти тўхташи муддатидан ошмаслиги керак. Мазкур меҳнат таътили унинг 
муддатидан қатъи назар ходимнинг иш стажига киради.


33
Ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш 
Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш 
графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 
3228, 2020 йил 28 март) асосида амалга оширилади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling