Youth affairs
-савол. Штат қисқариши асосида меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсация тўлаш
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
100 savolga 100 javob
48-савол. Штат қисқариши асосида меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсация тўлаш
Ассалому алейкум. Сизларга берадиган саволим шундан иборат, мен коллежда ёрдамчи ҳисобчи лавозимига 1 августда ишга қабул қилиндим. Контингент камлиги сабабли мени штатимга қисқариш келди. Мени 1 сентябрдан сизни штатиз қисқарди деб ишдан бўшатишди. Ҳеч қанақа огоҳлантириш хати ҳам беришмади. Энди менга компенсация тўлаб беришадими. Жавоб: Штатлар қисқариши натижасида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳам (Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳисобланади. Меҳнат шартномаси МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди бўйича бекор қилинганда қуйидагилар тўланади (Буларнинг ҳаммасини ходимнинг сўнгги иш кунида қилиш керак): 1. огоҳлантириш муддати алмаштирилган тақдирда - меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддати тугашигача қолган вақтга мутаносиб равишда пуллик компенсация (МК 102-моддасининг иккинчи қисми); 2. ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг 109-моддаси); 3. меҳнат шартномасини бекор қилиш кунига тегишли иш ҳақи (ҳисоб-китоб қилинади) (МКнинг 110-моддаси); 4. фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг 151-моддаси). 5. огохлантириш муддати давомида бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмасликни Иш қидириш даврида (меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин) ишдан қисқартирилаётган ходимнинг ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи сақланади, бироқ у 2 ойдан ошмаслиги керак (МКнинг 67-моддаси). Шуни ҳам айтиб ўтиш керак, агар Сиз меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 календар кун мобайнида Марказда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсангиз, Марказ берган маълумотномага биноан 3-ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуҳуқига эга бўлади. Шуни унутмангки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling