51-савол. Ер ва мулк солиғини мунтазам тўлаш мулк ҳуқуқини вужудга келтирадими?
Якин кариндошим номидаги ерга, уйга ер ва мулк солиғини мунтазам 6 йил мен тўласам мани номимга
ўтиши мумкинми?
Жавоб: Ушбу ҳолатга кўра Сиз ер ва мол-мулк солиғини қариндошингиз учун тўлаганлигингиз айтилган.
Сиз тўланган солиқ учун маблағни қариндошингиздан талаб қилишингиз мумкин, аммо қариндошизга
тегишли ерни ўз номингизга ўтказа олмайсиз, чунки ер ва мол-мул солиғини тўлаш мулк ҳуқуқини
вужудга келтирмайди.
Фақатгина қариндошингиз ушбу ерни Сизга олди-сотди, ҳадя ёки бошқа шартнома асосида сизни
номизга расмийлаштиришни хоҳласа, бу мумкин.
Қолаверса, Фуқаролик кодексининг 182 моддасига кўра “Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари
қуйидагилардан иборат:
– меҳнат фаолияти;
– мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти,
– шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-
мулкини хусусийлаштириш;
– мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат;
– қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар” деб белгиланган.
Ушбу асослардан бири бўлсагина сиз ерга эгалик қилишингиз мумкин.
Агар Сиз қариндошингиз мулкини 15 йил давомида инсофли эгаллаб турсангиз ва бу вақт давомида
қариндошингизнинг қариндошлари ёки қонуний меросхўрлари пайдо бўлиб унга эгаликни олишмаса у
ҳолда Сиз мол-мулкка суд орқали мулк ҳуқуқини олишингиз мумкин бўлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, Сиз қариндошингизнинг ерини ўз номингизга ўтказа олмайсиз. Шу сабабли Сиз
тўланган маблағни суд тартибида қариндошингиздан агар у бўлмаса унинг қонуний меросхўрларидан
талаб қилишингиз мақсадга мувофиқ.
37
52-савол. Ёлғиз оналарга уй-жой ажратишдаги имтиёз
Юртбошимиз томонидан ёлгиз оналарга уй жой ажратиш буйича енгиликлар берилган эди. 2 та
Do'stlaringiz bilan baham: |