53-савол. Мол-мулкни ҳадя ва васият қилиш тартиби ва жараёни
Мол-мулкни ҳадя ва васият қилиш тартиби, жараёни, талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳақида тўлиқ
маълумот берсангиз.
Жавоб: Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган
тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.
Мерос қолдирувчи (мол-мулк эгаси) васият қилаётган пайтида ҳар қандай мол-мулк, ҳатто ўзига тегишли
бўлмаган мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли (Фуқаролик
кодексининг 1120-моддаси).
Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши
керак.
Шу сабабли ҳадя шартномаси ва васият турли нарсалар ҳисобланади. Кўчмас мулк (масалан, квартира)
ҳадя қилинганда у шартнома давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин мулкка ўтади. Бунда ҳадя
қилингандан кейин ҳадя қилувчининг мазкур мол-мулкка нисбатан ҳеч қандай дахли қолмайди. Ва
агар квартира ҳадя қилинса, ундан маҳрум бўлиш хавфи мавжуд. Мазкур ҳолда ҳадя олаётган шахснинг
ҳалоллигига ишонч ҳосил қилиш керак, холос.
Васиятнома расмийлаштирилаётганда эса мол-мулк унда кўрсатилган шахс мулкига васият қилувчининг
вафоти ва ворислик ҳуқуқлари расмийлаштирилгандан кейингина ўтади.
Ҳадя олувчи ҳадядан фақат у ўзига топширилгунга қадар истаган вақтида уни рад этишга ҳақли (ФКнинг
503-моддаси).
54-савол. Эримни ҳадя қилинган ҳовлимизга ҳаққи борми?
Менинг дадам янги қурилган ҳовли жойларини менга хадя қилиб берганлар, турмуш ўртоғим хадя
қилинган ҳовлимиздан улуш оламан деб мурожаат қилиб юрибди фуқаролик судига. 2010 йил турмуш
қурганмиз 2019 йил дадам уйимиз йўқлиги учун ховли жойни хадя қилиб бердилар. Эримни ҳадя қилинган
ҳовлимизга ҳаққи борми?
Жавоб: Оила кодексининг 23-моддасига асосан:
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар,
бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, уларнинг биргаликдаги
умумий мулки ҳисобланади.
Мазкур кодекснинг 25-моддасига асосан Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-
мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул
битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Юкоридаги норма асосига кўра, эрингиз мулк талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |