Youth affairs


Автотранспорт воситасига неча кунда давлат рақами олиш керак?


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

Автотранспорт воситасига неча кунда давлат рақами олиш керак?
Жавоб: Автотранспорт воситасининг олди-сотди (ҳадя қилиш, айирбошлаш) шартномаси нотариал 
тартибда тасдиқлангандан сўнг ушбу автотранспорт воситаси 10 кун ичида эгасининг доимий яшаш 
жойидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматида (ЙҲХДХ) рўйхатдан ўтказилиши ва рўйхатдан 
ўтказиш давлат рақами белгиси (РЎДРБ) олиниши лозим.
61-савол. Автотранспорт воситасини ишончномаси бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин?
Жавоб: Транспорт воситаси эгасининг қуйидаги қариндошлари транспорт воситасини ишончномасиз 
бошқариши мумкин:
– ота-онаси;
– эри (хотини);
– болалари; 
– ака-укалари;
– опа-сингиллари.
Ушбу яқин қариндошлар ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси) 
транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.


42
62-савол. Автомобилимни ёнимда ўтириб бошқа биров бошқариши мумкинми?
Ассалому алайкум, мен доверенност орқали мошина бошқараман, суғурта чекловсиз, зарур бўлган 
холатда ёнида ўтириб бошқа бировга мошинани ҳайдатишим мумкинми?
Жавоб: Ҳа, мумкин. Бироқ шарти бор. Тушунтирамиз.
Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига, 
унинг талонига, вақтинчалик рухсатномага эга бўлган шахс, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини, 
унинг эгаси ёнида бўлганида ёхуд тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ёки эгалик қилишга, фойдаланишга 
берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган шахс иштирокидагина (уларнинг розилиги билан) 
бошқариши мумкин. 
Бироқ ушбу шахс автомобилингизни бошқариши учун қуйидаги иккита шартга амал қилиш лозим: суғурта 
чексиз бўлиши; транспорт воситасини бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлиши лозим.
Агар шу иккита шартдан бири ва ҳамроҳингизда ҳайдовчилик гувоҳномаси, унинг талони, вақтинчалик 
рухсатномаси мавжуд бўлса унга автомобилингизни ёнинингизда бошқариб кетиши учун ҳеч қандай 
тўсиқ мавжуд эмас.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling