Youth affairs


чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига ушбу пенсия ҳам киритиладими?


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига ушбу пенсия ҳам киритиладими?
Жавоб: Йўқ, киритилмайди. Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот 
тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби 
тўғрисида»ги Низомнинг 22-бандига асосан пенсиялар ва нафақалар бир ойлик ўртача жами даромад 
миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган 
қуйидаги даромадлар киритилади. 
Бироқ, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган болали оилаларга нафақа, бола 
парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам, компенсация, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини 
йўқотганлик пенсияси ва нафақаси, болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 
16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга 
нафақа, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн 
этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа, таълим муассасалари томонидан тўланадиган 
стипендиялар, меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тайинланадиган ва тўланадиган 
моддий ёрдам, меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака 
ошириш даврида тўланган стипендия бундан мустасно яъни бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини 
ҳисоблаб чиқишда ушбу даромадлар оиланинг жами даромадига киритилмайди. 


47
80-савол. Даромад ҳақида маълумотноманинг йўқлиги нафақа олиш учун ариза беришга тўсқинлик 
қилмайди
Уч ёшга тўлмаган фарзандим бор. Даромадинг ҳақида маълумотнома йўқ деб аризамни рад этишди. 
Ушбу ҳолат асослими? 
Жавоб: Йўқ, бу ҳуқуқий асосга эга эмас. Аслида даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва 
охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида 
ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат 
ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда оилани 
кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола 
парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.
Бироқ кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш 
ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 
19-бандига асосан ушбу қоида бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга (уларнинг 
ўрнини босувчи шахсларга) татбиқ этилмайди. 


48

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling