Youth affairs


-савол. Моддий ёрдам кимга берилади?


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

74-савол. Моддий ёрдам кимга берилади?
Бир ойлик ўртача даромадимиз 1 млн сўм чиқди. энди бизга моддий ёрдам тўланмас экан. шу асослими? 
Жавоб: Ҳа, асосли. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри 
келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф 
этилади.
Ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад меҳнатга 
ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан ошганда оилани кам таъминланган оила деб 
эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки 
моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.
75-савол. Номида кўчмас мулк бўлган шахсга нафақа тайинлаш
Менинг номимда иккита кўчмас мулк яъни уйим бор. Нафақа тўлаш рад этилиш мумкинми?
Жавоб: Ҳа, бундай ҳолатларда ижтимоий нафақа тўлаш рад этилиши мумкин. Идоралараро электрон 
ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг 
давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир 
ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда оилани кам таъминланган оила деб эътироф 
этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий 
ёрдам тайинлаш рад этилади.
76-савол. Номида эски автомобил бўлган шахснинг нафақа олиши
Номимда автомобилим бор. Ишлаб чиқарилганига 10 йил бўлган. Техник ҳолати ҳам кониқарсиз аҳволда. 
Шу сабаб билан ҳам моддий ёрдам ололмаслигим мумкинми? 
Жавоб: Йўқ, бу ҳолатда сизга нафақа тўланади деб ҳисоблаймиз. Чунки кам таъминланган оилаларни 
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва 
моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 19-бандига асосан ариза берувчи 
ёки унинг оила аъзоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган 
ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник 
ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлсагина оилани кам таъминланган оила деб 
эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки 
моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.


46
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт 
воситалари мавжуд бўлган ҳолатларда ҳам оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва 
унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам 
тайинлаш рад этилади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling