Youth affairs


-савол.Банкка қўйилган омонатни олиш


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

90-савол.Банкка қўйилган омонатни олиш
Мен 2000-йил октябр ойида туғилганман. 2001-йилда нафақа пулидан халқ банкига омонат пули 
қўйилган экан. Шу пулни энди олсам бўладими. Омонат шартномаси йўқолган. Қаерга мурожаат қилишим 
керак?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан банк омонатининг икки тури: 
муддатли ва талаб қилиб олингунча қўйиладиган омонат турлари мавжуд. Сиз муддатли омонат қўйган 
бўлсангиз Фуқаролик кодексининг 762-моддаси 7-қисмига асосан муддатли омонат муддати тугаганидан 
кейин қайтариб олинмаса, талаб қилиб олингунча қўйилган ҳисобланади.
Фуқаролик процессуал кодексининг 331-моддасига асосан, шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида 
ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида 
банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек қонунда 
назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқолган 
ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
Иш тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассаса жойлашган ҳудуддаги суд томонидан кўриб чиқилади.
Аризада ҳужжат қандай вазиятда йўқолганлиги, тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассасанинг
ҳужжатнинг номи кўрсатилган бўлиши, ҳужжатнинг алоҳида белгилари ва йўқолган ҳужжатни ҳақиқий 
эмас деб топиш тўғрисидаги илтимос баён қилиниши керак.
91-савол. Чиқиндиларни олиб кетиш бўйича шартнома тузиш шартми?
Бизнинг корхонамиз ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк, биносидаги офис хоналарини тадбиркорларга 
ижарага бериш билан шуғулланади, Чилонзор туманида жойлашганмиз. Бизга тушунтириб берсангиз, 
биз чиқиндиларни олиб кетиш бўйича “Махсус транс” корхонаси билан шартнома тузишимиз шартми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан 
боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 
ги 95-сон қарори билан “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича 
хизматлар кўрсатиш қоидалари” тасдиқланган.


53
Мана шу Қоидаларнинг 6-бандида шундай нормалар мавжуд:
– кўчмас мулкдан фойдаланилганда маиший чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келувчи 
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб 
чиқиб кетиш бўйича хизматлардан фойдаланиш учун мазкур кўчмас мулк хизмат кўрсатиш 
зонасида жойлашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузадилар;
– кўчмас мулк эгаси ёки мулкдори (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор) нинг маиший 
чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситаси 
мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулк эгаси ёки мулкдори қаттиқ маиший чиқиндиларни 
жойлаштириш ва кўмиш учун ихтисослаштирилган қаттиқ маиший чиқинди полигонига эга 
бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузади.
Ўйлайманки, Сизда иккинчи ҳолат мавжуд эмас, яъники, ташкилотингизда маиший чиқиндини ташийдиган 
махсус транспорт йўқлигига ишончим комил.
Демак, биринчи қоидага эътибор берсак, кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги санитар тозалаш корхонаси 
билан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги шартнома тузиш кўчмас мулк эгаси ёки 
фойдаланувчиси ҳисобланган хўжалик субъекти учун алоҳида бир талаб ҳисобланади.
Менинг ҳам юрист, ҳам эколог сифатидаги позициям шундай: маиший чиқиндилардан тартибсиз 
фойдаланиш атроф муҳитга ва инсон саломатлигига ўта жиддий зарар етказиши мумкин, шу сабаб ҳам, 
экология соҳасидаги тартиботлар қатъий булиши керак.
Шунинг учун ўз кўчмас мулкидан маиший чиқинди чиқарадиган субъектлар маиший чиқиндиларни 
тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жойдаги хизмат кўрсатувчи корхоналар билан шартнома 
тузишлари, шу орқали атроф-муҳитга чиқиндиларни ноқонуний жойлаштирилишига йўл қўймаслик яна 
такрорлайман, бу ҳуқуқ эмас, балки талаб ҳисобланади.
Албатта, шартнома тузилиши керак, агарда хизмат кўрсатувчи томонидан маиший чиқиндиларни ўз 
вақтида олиб кетиш масаласида сусткашлик бўлаётган, ёки сифатсиз хизмат кўрсатилаётган бўлса, 
шартномага қаранг, ундаги пенья, жарима ва етазилган зарарарларни ҳамда сифатсиз хизмат учун 
ўтказилган пул маблағларини талабнома-даъво тартибида тўлиқ ундириб олишингиз мумкин.
Айнан мана шу ҳолатда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишда шартнома тузиш билан боғлиқ 
талаблар, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташишга оид талаблар эканлигини тўғри англашимиз керак, 
бу талабларга риоя этмаслик эса, қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддасига асосан:
– маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини 
бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, 
мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.
– худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил 
давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, — 
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.


54

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling