Youth affairs
-савол. Ҳарбий хизматга борувчилар учун шартнома пулини маҳалла томонидан тўлаб берилиши
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
100 savolga 100 javob
96-савол. Ҳарбий хизматга борувчилар учун шартнома пулини маҳалла томонидан тўлаб берилиши
Қандай ҳолатларда ҳарбий хизматга борувчилар учун шартнома пулини маҳалла томонидан тўлаб берилади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари тўлаш хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. Пул бадали тўланганлиги тўғрисида Халқ банки филиалининг белгиси қўйилган квитанция нусхасини (агар бадал нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тўланса электрон тўлов кўчирмаси) сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс уни шахсий ҳисобга қўйиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига тақдим этади. Квитанция мудофаа ишлари бўлимида имзоланган шартномада илова сифатида сақланади. Ушбу пул бадалини тўлаш маҳалладан томонидан амалга ошириб берилмайди. 56 Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш учун муҳтожларга маълумот киритиладиган “темир дафтар” рўйхати тузилди. Рўйхат маҳалла қўмиталари раислари сектор мудирлари билан биргаликда тузилади. “Темир дафтар” ни юритишда муҳтож оилаларнинг бешта тоифаси белгиланди: – ногирон ва сурункали касал бўлган оила аъзоларининг мавжудлиги; – ёлғиз қариялар, бева ва кам таъминланганлар, парваришга муҳтож одамлардан иборат оилалар; – беш ва ундан ортиқ болали оилалар; – карантин чоралари натижасида ишидан ва даромад манбаларидан маҳрум бўлган фуқаролар, шу жумладан қайтиб келган мигрантлар; – моддий ёрдамга муҳтож бўлган қашшоқлик даражасидан паст бўлган оилалар. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling