Youth affairs


- савол. Жамоат транспортида олдиндан ҳақ олиш


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

97- савол. Жамоат транспортида олдиндан ҳақ олиш
Жамоат транспортида манзилга етиб бормасдан туриб ҳақ талаб қилишлари мумкинми?
Жавоб: Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташиш Қоидаларига кўра, мунтазам йўловчилар 
ташиш йўналишларидаги автотранспорт воситаларида юришда йўловчи йўл чиптаси сотиб олиши, уни 
бутун йўлда юриш вақти давомида сақлаши ва уни назоратчининг биринчи талабига кўра кўрсатиши 
шарт. Ушбу нормага биноан, жамоат транспортидан фойдаланишгиз захоти чипта сотиб олишингиз 
талаб этилади. Йўналишдаги автотранспорт воситаси носоз бўлган тақдирда йўловчиларга берилган 
йўлда юриш ҳужжатлари айнан шу йўналишдаги бошқа автотранспорт воситасида юриш учун ҳақиқий 
ҳисобланади.
98-савол. Маъмурий баённома билан ҳуқуқбузар таништирилмаслиги 
Ассалому алейкум. Менга нисбатан ЙПХ инспектори томонидан мамурий баённома расмийлаштирилди 
54-моддага асосан менга баённома билан танишиш учун баённомани беришмади гаи ходим 54-моддага 
асосан баённома расмийлаштириши тўғрими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 23-мартдаги 176-сон “Коронавирус 
инфексияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ эпидемияларга қарши кураш қоидаларини 
бузган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир 
этилганлиги тўғрисидаги баённома тузилади. 
Сиз ўзингиз содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирмасангиз ҳамда унга жойнинг ўзида 
солинадиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан ошмаса, 
маъмурий баённома тузилмайди. 
Аммо Сиз содир этган ҳуқуқбузарлик учун эътироз билдирган бўлсангиз, бундай ҳолда маъмурий 
баённома тузилади, чунки Сиз содир этган ҳуқуқбузарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодекснинг 54-моддасининг биринчи қисмига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача 
миқдорда, иккинчи қисмига кўра эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз 
бараваригача жаримага тортишга сабаб бўлади, бу эса БҲМ нинг иккидан бир қисмидан кўп миқдордир. 
Лекин маъмурий баённома тузилган вақтда Сизга Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган 
ҳуқуқ ва бурчларингиз тушунтирилиши ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилиши лозим. Ушбу ҳуқуқ 
ва бурчларингизга иш материаллари билан танишиб чиқиш киради, демак, Сизда баённома билан 
танишиб чиқиш ҳуқуқингиз мавжуд. Шунингдек, баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова 
қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан 
бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлисиз.


57

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling