Youth affairs


-савол. Ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

86-савол. Ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади
Ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?
Жавоб: Ҳокимият вакили бу - давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян 
вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча 
фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар 
бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс.
Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришга 
тўсқинлик қилиш маъмурий жавобгарликка яъни, фуқароларга БҲМнинг ярим бараваридан 1 
бараваригача, мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача миқдорда жарима 
солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик, фуқароларга БҲМнинг 2 бараваридан 3 бараваригача, 
мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
87-савол. 
Маьмурий жавобгарлика тортилган шахс судланган хисобланадими?
Жавоб: Йўқ, судланган ҳисобланмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Руспубликаси Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекснинг 37-моддасига мувофиқ, башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони 
ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган 
бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.
Жиноят кодексининг 77-моддасида судланганлик ҳолатига таъриф берилган. Унга кўра, шахснинг содир 
этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолат бу судланганлик ҳисобланади. 
Яъни, шахс Жиноят Кодекси билан тақиқланган ва тартибга солинган ижтимоий хавфли қилмишни 
(жиноятни) содир этиб, унга нисбатан тергов (суриштирув) ҳаракатлари олиб борилиб, айблов хулосаси 
(далолатномаси) тузилиб, жиноят ишини суд муҳокамаси, тергови, музокарасида кўриб чиқиб, шахсни 
айбли деб топиш масаласи кўрилиб, сўнг унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли нормасига асосан 
содир этган қилмишига биноан ҳукм тайинланиб, ҳукм қонуний асосларда кучга кирганидан сўнг шахс 
судланган деб ҳисобланади.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling