Youth affairs


-савол. Топилма учун мукофот


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

92-савол. Топилма учун мукофот
Топилма учун қанча миқдорда мукофот олиш мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 192-моддасига асосан йўқолган ашёни топиб 
олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга 
қайтариши шарт.
Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб 
олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.
Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли 
давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган 
шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.
Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига 
қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.
93-савол. Тиббиёт ниқобини сотиш ва унинг солиққа тортилиши
Озиқ-овқат савдо дўконимда тиббиёт ниқобини сотсам бўладими? Ниқоблар учун қанча миқдорда солиқ 
тўлайман?
Жавоб: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосан Республикамизда ниқоблар, тиббий 
буюмлар рўйхатидан чиқарилди ва уни сотиш учун лицензия талаб этилмаслиги белгиланди.
Бу дегани, эндиликда юридик шахсми ёки якка тартибдаги тадбиркорларми, улар хам фаолият туридан 
келиб чиқиб, тиббий ниқоблар сотиши мумкин.
Тиббий ниқоблар учун қўшилган қиймат солиғи солинмайди.
94-савол. Вилоят эндокринология марказига йўлланма олиш
II гуруҳ ногирониман, 12 йилдан буён қандли диабетдан даволанаман. Вилоят эндокринология марказига 
йўлланма олиш учун оилавий поликлиникага мурожаат қилгандим. Лекин натижа бўлмаяпти. Нима 
қилишим керак?
Жавоб: Мижозларнинг тиббий ёрдам олишнинг даражасига мувофиқ тиббий ёрдам олиш учун 
йўналтириш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар 
оилавий поликлиникалари томонидан — тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли 
поликлиникаларига йўлланма берилади. Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар бўйича 
диспансер рўйхатида турган мижозларга йўлланмалар тўғридан тўғри касаллик ихтисослиги бўйича 
тегишли вилоят тиббиёт ташкилотларига берилиши мумкин. Тиббиёт бирлашмаларининг тегишли 
марказий кўп тармоқли поликлиникалари томонидан — тиббиёт бирлашмаларининг тегишли стационар 
бўлинмаларига ёки вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларига йўлланмалар берилади. Вилоят 
даражасидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан — республика даражасидаги тегишли тиббиёт 
ташкилотларига йўлланма берилади. Демак, агар сиз касаллигингиз бўйича диспансер рўйхатида 
турсангиз, сизга йўлланма оилавий поликлиникадан берилиши мумкин. Aгар диспансер рўйхатида 
бўлмасангиз бу борада ўз ҳудудингиздаги марказий кўп тармоқли поликлиникага мурожаат қилишингиз 
керак.


55

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling