Youth affairs


-савол. Ҳуқуқшуноснинг юридик клиника очиши


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/64
Sana27.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1068164
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64
Bog'liq
100 savolga 100 javob

99-савол. Ҳуқуқшуноснинг юридик клиника очиши
Диплом бўйича мутахассислигим Ҳуқуқшунос. Мен Юридик клиника очиб, фуқароларгаюридик 
маслаҳатлар бероламанми?
Жавоб: Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисида Низомга 
кўра, Юридик маслаҳатчилар ташкилоти акциядорлик жамиятидан ташқари, исталган ташкилий-ҳуқуқий 
шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин. Юридик маслаҳатчилар ташкилоти 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари томонидан 
ташкил этилиши мумкин эмас. 
Юридик маслаҳатчилар ташкилотларини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг мажбурий шарти 
штатда камида битта юридик маслаҳатчи бўлиши ҳисобланади. Aгар штатда фақат битта юридик 
маслаҳатчи бўлса, у ҳолда у Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим. Юридик маслаҳатчилар 
ташкилотида юридик маслаҳатчи штати биттадан ортиқ бўлган тақдирда, ушбу ташкилотнинг юридик 
маслаҳатчилари умумий сонининг камида 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши 
шарт. Ушбу Низомга кўра юридик маслаҳатчи — олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик 
бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган ва юридик маслаҳатчилар ташкилоти штатида турган 
жисмоний шахс ҳисобланади. 
Демак, юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, ҳуқуқшунослик дипломига эга 
бўлган шахс исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги (акциядорлик жамиятидан ташқари) Юридик 
маслаҳат ташкилотини очиши мумкин. Қонунчиликда бу тақиқланмаган. Aммо, у бу ташкилотда юридик 
маслаҳатчи сифатида фаолият олиб боролмайди. Чунки, Низомга кўра, олий юридик маълумотга ва 
юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган ва юридик маслаҳатчилар 
ташкилоти штатида турган жисмоний шахс юридик маслаҳатчи ҳисобланади.
100-савол. Солиқ органлари томонидан банк ҳисобварағини музлатиб қўйиш
Мен тадбиркорман, кеча солиқ инспекцияси ходими келиб, солиқдан қарздорлигимиз сабабли банк 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling