Юкларни ташишга бўлган талаб инсон маданиятининг биринчи босқичлариданоқ вужудга келган
Download 53.09 Kb.
|
1-tema
Юкларни ташишга бўлган талаб инсон маданиятининг биринчи босқичлариданоқ вужудга келган. Юриш йўлакларининг пайдо бўлиши инсон жамиятининг пайдо бўлиши, доимий яшаш жойларининг пайдо бўлиши, чорвачилик ва деҳқончилик билан узвий боғлиқдир. Маҳаллий йўл қийинчиликларини енгиб ўтишда инсонлар овга, балиқ тутишга йўл олишганда энг мақбул йўлларни танлашган. Кўплаб ўтишлар натижасида йўлаклар вужудга келди. Бу йўлаклар асосан яшаш маконларидан чиқиш ва кириш жойларига тўғри келган. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, бу босқичда инсониятнинг транспортга бўлган талаби минимал даражада эди ва шу ўринда шахсий эҳтиёжларни қондириш имконияти ҳам чекланган эди. Қуруқликдаги транспортнинг илк «техник воситалар»идан бири тахтали судрагичлар бўлган, оддий, калта тахталар, кейинроқ улар ўзгариб борди. Бир неча жуфт тахта ҳаммага маълум бўлган замбилга айланди. Уй ҳайвонларидан буқа ва эшакларни қўлга ўргатишдан сўнг (Мисрда эрамиздан олдинги V-VI асрларда) йўл танлаш ва қурилишга бўлган биринчи эхтиёж вужудга келди, бу халақит бераётган шох-шаббаларни синдириш йўли билан амалга оширилди. Шу даврда сув транспорти ҳам секин асталик билан юзага кела бошлади. Дарахтларнинг сувда сузиши одамларда қайиқ қуриш фикрини уйғотди.Ўйилган дарахтнинг кўриниши эса қайиқни куйдириш ва ўйиш йўли билан ясаш мумкинлигини кўрсатди. Чорвачилик яхши ривожланган давлатларда эса бу қайиқларга тери кийдириш каби фикрларни уйғунлаштирди. Ўрмонсиз шимол денгизи томонларда эса терили қайиқлар ва бошқалар пайдо бўлди. Металл қурол аслаҳаларнинг пайдо бўлиши билан деҳқончилик ва чорвачилик ривожланиб, биринчи қишлоқлар ўртасида кейинчалик эса узоқ юртларга савдо–сотиқ қилиш имконияти пайдо бўлди. Шундай қилиб, савдо вужудга келди. Қўшни юртларни босиб олиш, асрларни қулга айлантириш бошланди. Ҳарбий низолар бир-бирига қўшни юртлар учун мақсадли тарзда ерларни эгаллашга ундади. Бу қуруқлик ва сув йўлига бўлган қуйидаги талабни юзага келтирди: савдо учун; ҳарбий юришлар учун; давлатни бошқариш учун; диний маросимлардаги юришларда (шаҳар кўчалари). 7 Бизга маълум бўлган қадимий ва машҳур катта давлатлар ва цивилизациялар Қадимий Шарқда Нил, Тигр ва Ефрата, Инда, Ганга, Хуанхе ва Янцзи дарёлари қирғоқлари бўйларида, ҳаттоки Ўрта ер денгизи соҳилида, Қадимий Греция ва Қадимий Италияда (Римда) вужудга келди. Ўзининг ривожланиши билан ушбу буюк цивилизация соҳиблари ҳосилдор ерлари, балиқ бойликлари билан кучли транспортга, энг аввал сув транспортига эга бўлган. Масалан, Миср Герадотнинг маълумотларига кўра, бизнинг эрамиздан 5000 йил аввал кўп сонли денгиз ва дарё флотига эга бўлган, унда 700 минг кишилик жуда катта армия хизмат қилган. Нилдаги қайиқ ва кемаларда асосан катта ҳажмли мева, сабзавотлар, ҳайвонлар, маҳаллий ҳунармандчилик буюмлари, дарахтлар, 3 тоннагача бўлган пирамида ҳайкаллари, қасрлар, черковлар, уйлар учун қурилиш материаллари ташилган. Мисрнинг греклар ва македонияликлар томонидан эгалланиши бу давлатда дарё сув йўлини ривожланишига сабаб бўлди. Александриядаги энг катта портга баландли 200м ли ноёб маёқ қурилди (Фарос оролида). Фарос маёқи дунёнинг 7 мўжизасидан бири бўлиб ҳисобланган. Бизнинг эрамиздан анча аввал Мисрда улкан кемалар қурила бошланган. Масалан, улардан биттасининг узунлиги 93м бўлган, бу кема ҳаракатга 200та эшкак билан келтирилган ва уларни 1500та эшкакчи бошқарган. Унинг бортлари 24та минорали қалъа деворлари билан ҳимояланган; пештоқига 7 таран маҳкамланган; ҳаракатини 4 та 15мли рул эшкаклари бошқарган; кема 4 та ёғочли ва 8 та темирли лангар билан жиҳозланган. Кема ўртача 3 мингта харбийларни таший олган. Мисрликлар транспортнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунганликларини яна бир фактга асосан кўрса бўлади: улар томонидан Ўртаер денгизи билан Қизил денгизни боғлаш учун канал қурилишининг биринчи уриниши Буюк Рамзес II даврига (эрамиздан олдинги XVI аср) тегишли бўлган. Бундан Мисрнинг асосий мақсади Аравия билан савдони ривожлантириш бўлган, бу уларга мис ташиш имконини яратган. Канал қазишга 2 - марта уриниш эрамиздан олдинги 610-595йй. фараон Нехао томонидан қабул қилинган, чунки у Ҳинд океанига чиқиш имконияти борлигини билган. Герадотнинг фикри бўйича, Нехао Африкани ўрганиш учун финикиялик денгизчиларни ишга олган. Қизил денгиздан чиқиб, улар бутун бир қитъани айланиб, 2 йилдан сўнг Гибралтар томонидан Мисрга кириб келишди. Бироқ фолбинлар бунга қарши чиқишди ва қазиш ишлари якунига етказилмаган ва 100 йилдан кейингина Дорий 1 томонидан Қизил денгиз ва Ўртаер денгизи туташди. 8 Инсон жамиятининг ривожланишидаги аҳамиятли ўрнини қуруқлик йўллари транспорти ташкил қилади. Қадимий лотин тилидаги жумлада шундай дейилади: ”Via est vita” (Йўл - бу ҳаёт). Уни яна бундай ўзгартириш мумкин – “Транспорт– бу ҳаёт”. Қадим замонда сўқмоқлардан юкчилар томонидан ташилган юклар билан бир қаторда қишлоқлараро, шаҳарлараро, давлатлараро муҳим алоқалар жойларида карвон йўллари пайдо бўла бошлади. 7000 км узунлигидаги “Буюк ипак йўли” Узоқ Шарқни Африка ва Европа билан боғлаган. Тараққиётнинг илғор қадами бўлиб ғилдиракнинг кашф этиилиши бўлди (тахминан эрамиздан аввал V-IV арсларда). Ғилдирак конструкцияси бутун бир эволюцияни ўз ичига олди: қалин дискдан тортиб то занжирли ғилдиракгача. Ғилдирак фикрини инсоният даҳолигининг энг буюк кашфиётларидан бири деб ҳисоблаш зарур, чунки биринчидан, ғилдиракнинг табиатда ўхшаши йўқ, иккинчидан, ғилдиракли экипаж инсониятга бир неча минг йиллардан буён хизмат қилиб келмоқда ва қуруқликдаги замонавий транспортнинг асоси ҳисобланади. Биринчи ғилдиракли аравалар – “колесница”лар (1.1-расм), Жанубий Осиёнинг чўлли зонасида эрамиздан 5 минг йил аввал пайдо бўлган, мавжуд ҳудуднинг релефи ҳаракатланиш учун қийинчилик туғдирамаган. Ғилдираклар аввал думалоқ тўсинларнинг кўндаланг чопиб олинган ёғочлар кўринишида эди, сўнг ёғоч тахталар билан урилган думалоқлар кўринишида бўлган. Кейинчалик ғилдиракларни “ступица” ва “спицалар” билан ясай бошладилар, яъни биз ўрганиб қолган ҳозирги кўринишдаги ғилдираклар. Ғилдиракни кашф қилинганидан кейин қуруқликдаги йўл транспортининг ривожланишидаги кейинги қадам бўлиб, сунъий ерусти йўлларининг яратилиши бўлди. Тажриба шуни кўрсатдики, қанчалик арава ғилдираги равон, текис ва албатта қаттиқ қопламанинг устидан ҳаракатланса, шунчалик араванинг тортиш кучига эхтиёж камроқ талаб қилинади. Йўлнинг қатнов қисмидаги катта нотекисликлар кескин қийинлаштиради ёки бутунлай тўхтатиб қўяди. Сунъий йўлларнинг қурилиши – инсон жамиятининг тарихидаги муҳим воқеа бўлди. Денгиз ва дарё алоқа йўлларидан фарқли равишда, сунъий йўлларнинг қурилиши табиат томонидан белгиланмайди ва исталган жойда, исталган йўналишда қурилиши мумкин. Қуруқлик йўллари қаерда қурилган бўлса, ўша ерда мамлакатлар ҳудудий ривожланиб, хўжалик ва сиёсий муносабатлар мустаҳкамланган. Эрамиздан олдинги VI асрда дарё орқали кемада юришдан маҳрум қилинган Эрон ёнбағрларида яшовчи буюк форс 9 қироллиги аҳолисининг асосий қисми Мисрни, Вавилонни, Кичик Осиёни, Кавказ ортининг бир қисмини,Ўрта Осиёнинг ва Ҳиндистоннинг бир қисмини босиб олиб, ўзининг қўли остида жуда катта худудни ушлаб турган, бу Шарқдаги Инд дарёсидан тортиб, то Ғарбдаги Эгей денгизигача тўғри келади. 1.1- расм. Қадимги Грек Колесницаси. Бундай катта давлатни қуруқлик йўллари тармоғисиз бошқариш мумкин эмас эди. Шундай тармоқ яратилган ҳам. Унинг асосини узунлиги 2400 км бўлган қирол Дорий I яшаган Эгей денгизининг қирғоғидаги Эфесдан тортиб, то Форс Қўлтиғи соҳилидаги Сузи шаҳригача бўлган йўл ташкил қилар эди. Бу йўлдан ўтган Герадотнинг гувоҳлик беришига кўра, мазкур йўлнинг ҳар 25 км да турли иншоотлар ва хизмат кўрсатиш қурилмалари мавжуд бўлган махсус бекатлар қад кўтарган. Аппий йўли (лот.Via Appia)– Римнинг қадимий жамоат йўлларидан энг аҳамиятлиси ҳисобланади. Эрамиздан олдинги 312 йилда Аппий Клавдий Цек томонидан бунёд этилган бу йўл Римдан Капуяга олиб борган, кейинчалик Брундизиягача чўзилган. Бу йўл Римни Греция, Кичик Осиё ва Миср билан маълумот алмашинувини таъминлаб берган. (1.2-расм) Рим империясининг қудрати 3 та қитъада энг катта ҳудудни эгаллаган ва бу узунлиги 75000 кмга яқин йўлни ташкил этувчи қуруқлик йўллари тармоғининг қурилиши орқали ифодаланган. Римнинг ҳамма йўллари Форум майдонидан бошланар эди, марказда йўлни 5 та асосий йўналишга ажратадиган “тилла” устун (масофани ҳисоблаш нолинчи нуқтаси) турар эди. Биринчи йўналиш – Осиё томонга, Адриатика денгизи орқали Болқон ярим оролига ва кейинчалик Грециянинг жанубига ва шимолий–шарққа Херсонесгача борар эди. Иккинчи йўналиш– Византиядан то Осиёгача борар эди. Учинчи йўналиш Германияга ва 10 Британиягача. Тўртинчи йўналиш – Испаниягача. Бешинчи йўналиш – Африкага, Мессин кўрфази орқали Сицилиягача ва у ёғи Карфагенгача, бу ердан битта йўналиш ғарбга Африка қирғоқлари бўйлаб то Гибралтар қўрфазигача, иккинчи йўналиши эса шарққа Александриягача борган. Ортга қайтилганда эса, ҳаммага маълум бўлган ўша машҳур иборага кўра, “ҳамма Download 53.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling