Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet3/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Тўкилувчан (наволочные) юкларга қаттиқ ёқилғилар, маъданлар, минерал-қурилиш материаллари, ўрмон материаллари ва ҳ. к. мансуб бўлади. Тўкилувчан юклар ташишга жойлар сони ҳисобланмасдан тақдим этилади. Тўкилувчан юклар ўз навбатида атмосфера ёғингарчиликларидан ва чангиш-тўзишдан ҳимоя қилишни талаб этмайдиган (қаттиқ ёқилғилар, маъданлар, ғишт, ўрмон материаллари) ҳамда атмосфера ёғингарчиликларидан ва чангиш-тўзишдан ҳимоя қилишни талаб этадиган (цемент, оҳак, бўр, тузлар, минерал ўғитлар ва ҳ. к.) гуруҳларга бўлинадилар. Темир йўл транспортида биринчи гуруҳдаги тўкилувчан юклар ташқи атроф муҳит таъсирига барқарор бўлганлиги боис уларни очиқ ҳаракатдаги составларда-платформаларда, ярим очиқ вагонларда ва думпкар вагонларда ташишга ижозат берилади. Иккинчи гуруҳдаги тўкилувчан юкларни атмосфера ёғингарчиликларидан ва чангиш-тўзишдан ҳимоя қилиш ҳамда атроф муҳитни ифлослантирмаслик мақсадида уларни универсал тўрт ўқли ёпиқ вагонларда ёки махсус вагонларда ёҳуд махсус контейнерларда ташилади.
Идиш-ўровли ва донали юклар жуда кўп номдаги саноат маҳсулотларини ва халқ истеъмол товарларини ўз ичига олади. Бу юклар талай турли-туман идиш ва ўровлари, шакллари ҳамда алоҳида жойлари-
нинг ҳажмий-масса тавсифномалари билан ажралиб туради. Идиш-ўровли ва донали юклар ҳажмий-масса тавсифномасига мувофиқ тўрт гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳни алоҳида жойдаги (ўриндаги) юк массаси 500 кг дан кам бўлган юклар ташкил этади ва уларни асосан универсал ёпиқ
вагонларда ва универсал контейнерларда ташилади. Алоҳида жойдаги юк массаси 500 кг дан ортиқ бўлган оғир вазнли юклар, бўйи 3 м дан, баландлиги 2,1 м дан, эни 2,5 м дан зиёд бўлган узун бўйли ва улкан юклар ҳамда габаритсиз юклар иккинчи, учинчи ва тўртинчи гуруҳни ташкил этади. Оғир вазнли юклар, узун бўйли ва улкан юклар универсал платформаларда ва ярим очиқ вагонларда ташилади. Габаритсиз юклар махсус кўп ўқли транспортерларда ва универсал платформаларда ташилади.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling