Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси
Download 276.8 Kb.
|
1-9 maruza
Органолептик усулда юкнинг сифати ва хусусиятларини аниқлаш фақат инсоннинг сезги аъзолари-кўриш, там билиш, хид билиш ва эшитиш ёрдамида тахмин қилинади. Бу усул ёрдамида юкни ва унинг идишини ташқи кўриниши текшириб чиқилади. Шунингдек юкнинг зарравийлик таркиби, ранги, қаттиқлиги, эгилувчанлиги, ғадир-будирлиги, заракунандалар билан зарарланиши, бегона хидларни мавжудлиги ва шунга ўхшашлар аниқланади. Мақбул (оптимал) шароитларда: кундуз кунги ёруқликда, маҳсулотнинг муайян ҳароратида, ҳар бир нав маҳсулотнинг намуналари мавжудлигида органолептик усулда юкларнинг сифати ва хусусиятлари аниқлаш лозим бўлади. Бу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, уни кенг миқёсда қўллаш мумкинлиги, содда ва тез бажарилиши ҳамда тадқиқот қилиш учун қўшимча маҳсулот харажатларига зарурият йўқлигидадир.
1.8- расм. Юкларнинг хусусиятини текшириш ва сифатини аниқлаш усулларининг тузилмаси Лаборатория усулида тадқиқ қилиш учун ҳар бир партиядаги юкдан, амалдаги назорат Қоидаларига мувофиқ намуна олинади ва сақланади. Сўнгра намуна ҳар турли асбоблар ва реактивлар ёрдамида тадқиқ қилинади. Юкларни лаборатория усулида тадқиқ қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд: -физик–юкларнинг зичлигини, намлигини, табиий нишаблик бурчагини, қовушқоқлигини, чақнаш (бирдан ёниш), анлангаланиш, қотиб қолиш ҳароратларини ва ш.ў.ларни аниқлаш учун; -механик-юкларнинг эгилувчанлигини, чўзилувчанлигини, силжишга, буралишга ва узилишга қаршилигини аниқлаш ва уларга миқдорий баҳо бериш учун; -оптик-микроскоплар ва лазерли қурилмалар ёрдамида моддаларнинг табиати ва ички тузилишини текшириш учун; -кимёвий-моддаларнинг кимёвий таркибини аниқлаш ва унинг ҳар турли муҳитдаги фаоллигини ўрганиш учун; -биологик-маҳсулотнинг бузилишини келтириб чиқарувчи тирик организмларни маҳсулотда мавжудлигини текшириш учун. Транспорт ходимларига зарур бўлган лаборатория усули тадқиқотларининг натижалари паспортларда, сифат ҳақидаги гувоҳномада, ветеринар шаҳодатномасида, сертификатларда ва бошқа ҳужжатларда келтирилади. Юкларни тадқиқ қилишнинг аслича усули маҳсулотни ёки унинг идиши ва ўровининг ташқи ҳолатини текшириш ҳамда ишлаб чиқариш шароитида юкларнинг ҳажмий-масса тавсифномаларини, ҳароратини намлигини, табиий нишаблик бурчагини ва ҳ.к.ларини аниқлаш учун қўлланилади. Аслича усулда инсоннинг сезги аъзолари билан бир қаторда, рулетка, бурчак ўлчагич, тарози, термометр, барометр ва бошқа мосламалардан фойдаланилади. Юкларни сифатини аниқлаш учун амалиётда кўпроқ органолептик, лаборатория ва аслича усул элементларини ўз ичига олган комплекс усулдан ҳам кенг фойдаланиди. Download 276.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling