Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet33/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Масалан, абсолют массаси qа = 4 кг ва ишчи сиғими хи = 17,6 дм3 бўлган IV-2 тоифдаги яшикка 13 кг хурмо жойлаштириш мумкин. Абсолют массаси qа = 6 кг ва ишчи сиғими хи = 35 дмбўлган V-2 тоифада яшикка 30 кг хурмо жойлаштириш мумкин. Бу ҳолатда:
IV–2 тоифадаги яшикни нисбий массаси лн = (4 / 13) · 100 % = 31 %
V-2 тоифадаги яшикни нисбий массаси лн = (6 / 30) · 100 % = 20 %
Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики хурмо ташиш учун V-2 тоифадаги яшик VI-2 тоифдаги яшикка қараганда анча мақбул. Нисбий массаси кичик бўлган идиш фойдалироқ бўлиб, уни амалиётда қўллаш маҳсулотларни ташиш харажатларини камайтиришга кўмаклашади. Идишларни абсолют ва нисбий массасини ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун материаллар сарифини камайтиришга енгил материаллардан, масалан ёғоч тахтачалар, гофрирланган картон ёки ёғоч толали плиталардан, металлар ўрнига полиэтиленлардан ва ҳ.к. фойдаланиш оқибатида эришилади.
Маълум бир белгиланган мустаҳкамликни ва пухталикни таъминловчи идишни абсолют массаси (qа), ва таҳланган ҳолатдаги идиш ҳажмини (хт) унинг ишчи (хи) ҳажмига нисбати минималь бўлиши керак, яъни:
qа®min; хт / хи®min
Идишнинг ўлчамлари эса транспорт воситалари (вагонлар, контейнерлар, тагликлар, автомобиллар) ўлчамларига карраликда бўлиши керак, яъни;
L / ℓ = а ; В / в = с; Н / h = d ,
бу ерда L, B, H–мувофиқ равишда транспорт воситаларини
узунлиги, эни ва баландлигим;
ℓ, в, h-мувофиқ равишда идишнинг узунлиги, эни ва
баландлиги, м;
а, с, d– бутун сонлар.
Идишнинг ўзини баҳоси (Ки)ни,уни ичидаги юкнинг баҳоси (Кюк) га нисбатан транспорт идишини иқтисодий самарадорлигини баҳоловчи мезон бўлиб хизмат қилади ва нисбат қанча кичик бўлса, яъни:
Ки / Кюк®min
идиш конструкцияси шунчалик мукаммал ва тежамли ҳисобланади.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling