Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet36/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Капрен ва резофон трансорт идишларини тайёрлашда янги истиқболи материаллардан ҳисобланади. Капрен картон, қоғоз ва кўпиклаштирилган полимерларнинг мураккаб омиҳтаси бўлиб, картонга керакли қаттиқлик ва мустаҳкамликни бахш этади. Резофан қатламли материал бўлиб, икки қатлам паст навли шпондан ва улар орасига прессланган резинали оралиқ қатламчадан иборат. Оралиқ қатламча резина-корд ишлаб чиқариш чиқинларидан тайёрланади. Унинг таркибини танлаш орқали оралиқ қатламчани ва ягона резофаннинг керакли хусусиятини танлаб олиш мумкин. Резофандан идишларни қопламасига лист материал сифатида ҳамда катта муддатга эга бўлмаган кўп айланадиган идиш тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Тажриба синовларда резофан идишда юк ташиш, унинг амалиётда қўлланиши мақсадга мувофиқ эканлигини исботлади.
Полиэтилин, поливинилхлорид, полистирол ва шу каби полимер материаллар истеъмолчилар ва транспорт идишлари тайёрлашда тобора кенг кўламда фойдаланилмоқда. Полимер материаллардан тайёрланган идишлар қатор афзалликлар: кам нисбий массаси (юк массасини 0,5-2%), юқори механик мустаҳкамлиги, қайишқоқлиги, герметиклиги (зич беркилиши), кимёвий бардошлилиги, утилизация (фойдаланишга қайта тиклаш) жараёнининг соддалиги билан бошқа материаллардан тайёрланган идишлардан ажралиб туради.
Полимер материаллардан тайёрланган идишлар қаттиқ, ярим қаттиқ ва юмшиқ бўлишлари мумкин. Қаттиқ полимер идишлардан асосан кўп айланадиган идишлар сифатида фойдаланилади. Улар юқори механик мустаҳкамликка эга бўлиб, муомала жараёнида ниҳоятда қулай. Ҳозирда турли шакиллардаги қаттиқ, кўп айланадиган транспорт идишлари ишлаб чиқарилмоқда. Ярим қаттиқ идишларга турли бутилкалар, флаконлар, банкачалар мансуб бўлиб, улардан асосан истеъмолчилар идишлари сифатида фойдаланилади.
Озиқ-овқат ва баъзи бир бошқа саноат тармоқларида истеъмолчилар идишларини тайёрлашда полимер пленкалар қоғоз, фольга (зар қоғоз) ва бошқа материаллар билан биргаликда фойдаланилмоқда. Бу эса полимер пленкаларни қўлланиш соҳасини янада кенгайтириш имкониятини яратади.
Турли ҳил жилд ва ғилофлар, қоплар, пакетлар ҳамда транспорт пакетларини маҳкамловчи пленка шаклидаги юмшоқ полимер идишлар муомалада тобора кенг кўламда ишлатилмоқда. Юмшоқ полимер идишлар 20 дан зиёд номдаги турли ҳил полимерлардан тайёрланмоқда.
Полимер идишлар ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 65 % ни пленкалар ташкил этади. Идишли–донали юкларни транспорт пакетларида маҳкамлаб туриш учун икки хил: термокиришувчи (иссиқликдан киришувчи) ва чўзилувчан полимерпленкадан фойдаланилади. Термокиришинувчи пленкалардан фойдаланиш уларнинг иссиқлик таъсирида қисқариш хусусиятига асосланган. Муайян тартибда шаклланган транспорт пакети термокиришувчи пленка билан яхшилаб ўралади, сўнгра пленка иситилади ва у иссиқлик таъсирида тарангланиб пакетни мустаҳкам маҳкамлайди. Чўзилувчан пленкалар билан транспорт пакетларини маҳкамлаш учун, дастлаб ташқи куч таъсирида пленка чўзилади, сўнгра у билан пакет таранг тортиб ўраб чиқилади. Пленкани чўзиш учун қўйилган ташқи куч қиймати, уни 20% гача чўзилишини таъминлаши лозим, чунки бундай кучланишида пленкада қолдиқ деформацияси кузатилмайди. Ташқи куч олинганида эса пленка қисқаради ва транспорт пакетини маҳкамлайди. Транспорт пакетларини маҳкамлашда фойдаланиладиган полимер пленкалар етарли даражада мустаҳкамликка ва оптик шаффофликка эга ҳамда тамғалаш учун босмохона бўёқларини қабул қилувчан бўлишлари керак.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling