Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet34/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

8.2. Идиш материалларининг тузилмаси
Ҳозирги даврда идишларни ишлаб чиқариш ва истеъмол тизимида ёғоч гуруҳи салмоқли бўлсада, лекин бу гуруҳ ичида кенг тарқалган тахтачалардан ясалган идишларни қайта ишлатиш ниҳоятда қониқарсиз аҳволда бўлганлиги боис, улардан фойдаланиш ҳали-ҳануз самарасиз бўлиб қолмоқда. Собиқ Иттифоқда транспорт идишларини ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларни 50% ёғоч, 25-38% картон ва қоғоз ҳамда 10% эса металл идишларга тўғри келарди. Бу теденция ҳозирда ҳам МДҲга аъзо бўлган давлатларда сақланиб қолмоқда. Таққослаш учун шуни айтиб ўтиш лозимки, ёғоч идишлар ишлаб чиқариш ҳаражатлари барча турда идишлар ҳаражатининг Чехияда - 13% ни; АҚШда – 4% ни; ўрмонлар мамлакати Финляндияда – 1,5% ни ташкил этар экан. Бу давлатларда идиш материаллари истеъмол тузилмасида асосий ўринни картон (50% дан юқори) ва полимер материаллар (25% га яқин) ташкил этади.
Халқ хўжалигида идиш материалларини ишлаб чиқариш ва истеъмол тузилмасини яхшилаш ва транспорт идишининг материал сарфини ва баҳосини камайтириш учун қуйидаги чора тадбирларни амалга ошириш керак:
идишсиз юк ташиш хажмини ошириш;
кўп айланадиган идишларни қўллаш соҳасини кенгайтириш;
илғор идиш материалларидан ва конструкциялардан фойдаланиш;
идишларни унификациялаш ва стандартлаштириш асосида идиш материалларни тўғри режалаш ва меъёрлаш.
Идиш материалларини иқтисод қилишнинг энг йирик заҳираси (резерви) юкларни идишсиз: махсус ҳаракатдаги составларда, универсал ва махсус контейнерларда, яшикли тагликларда ва ясси тагликларда полимер планкалардан фойдаланиб пакетлаб ташишдир.
8.3. Кўп айланадиган транспорт идишлари ва уларнинг самарадорлиги
Кўп айланадиган идишлардан халқ хўжалигида фойдаланиш юкларни ташишга тайёрлаш ва сақлаш учун сарфланадиган материал харажатларни ва меҳнат ресурс (манба)ларини анчагина камайтириш имкониятини яратади. Кўп айланадиган идишларнинг иқтисодий афзаллиги уларни эксплуатация қилиш ва энг биринчи навбатда йиллик айланиш сони асосида аниқланади. Назарий тадқиқотларни ва кўп айланадиган идишлардан фойдаланиш амалиёти шуни кўрсатадики, уларнинг айланиши йилига беш маротаба ва ундан ортиқ бўлса, кўп айланадиган идиш бир маротабалик идишга қараганда жуда кўп маҳсулотлар учун анчагина самарали бўлиши мумкин.
Кенг истеъмол маҳсулотларни шаҳар ичида ва вилоят ичида ташишларда ҳамда маҳсулотларни етказиб берувчи (таъминотчи)лари ва истеъмолчилари ўртасида доимий кооперациялашган ва хўжалик алоқалари ўрнатилган соҳаларда кўп айланадиган идишларни қўллаш самарали натижаларни беради. Етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида доимий алоқалар ўрнатилмаганида кўп айланадиган идишларни катта ҳажимдаги юк ташишларда қўллаш мумкин, қачонки юк билан етиб келган идишлар қисимларга ажратилиб, ёки тахланиб ёхуд бўш ҳолатда юк жўнатувчига қайтариш учун жўнатмани бутлаш (комплектлаш) учун етарли бўлса.
Кўп айланадиган транспорт идишларини тайёрлаш учун ёғоч, металл ва полимер материалларидан фойдаланилади. Таҳланадиган, қисимларга ажраладиган яшиклар ва махсус яшикли тагликлар кўп айланадиган ёғоч идишларнинг энг кўп тарқалган турларидан ҳисобланади. Бундай идишлар эксплуатация қилишда қулай бўлиб, нисбатан ўзининг кам массасига (юк массасини 12-20% ни ташкил этади) эга. Машинасозлик саноатида заводнинг ички ташишларида ва омборларда кўп қаватлаб тахлаб сақлашларда асосан металлда ясалган махсус турдаги стандарт яшикли ва синчли тагликлардан кўп айланадиган идишлар сифатида фойдаланилади. Шунингдек кўп айланадиган металл идишлар кооперациялашган алоқалар ўрнатилган алоҳида корхоналар ўртасида ҳам ишлатилганда самарали натижалар беради. Кўп айланадиган металл идишлар юқори мустаҳкамлиги, пухталиги ва кўпга чидамлилиги билан ажралиб турсада, лекин ўзининг массаси оғир бўлади (юк массасини 20-30% ташкил этади).
Кўп айланадиган идишларни ишлатишнинг мақсадга мувофиқлиги ва бундай идишларда самарали юк ташиш масофасини аниқлаш бўш идишни қайтариши бўйича жоизлик (ижозат берилган) транспорт харажати асосида аниқланади.
Жоизлик транспорт харажатининг қиймати ДС ни янги бир маротаба ишлатиладиган идиш бирлигини ишлаб чиқариш баҳоси ва таъмирлаш учун харажатларни инобатга олган ҳолда кўп айланадиган идиш бирлигини бир айланишга тўғри келадиган ишлаб чиқариш баҳоси ўртасидаги тафовут (айирма) асосида аниқланади.
ΔC=Cб.м - б · Cк.а · ( 1 + tх.м · n · в) / ( tх.м · n) , сўм
бу ерда Cб.м , Cк.а- мувофиқ равишда бир маротабалик ва кўп
айланадиган идишни ишлаб чиқариш
баҳоси; сўм;
б-бир маротабалик идиш ҳажми (хб.м)нинг
кўп айланадиган идиш ҳажми (хк.а)ни
нисбатига тенг бўлган тузатиш коэффи-
циенти, б = хб.м / хк.а ;
в-кўп айланадиган идишни таъмирлаш
ҳаражатларини бир айланишга тўғри
келишини инобатга олувчи коэффициент ;
tх.м–кўп айланадиган идишни хизмат муддати, йил;
n–бир йилдаги айланишлар сони.
Агар ΔC ≤ 0 бўлса, кўп айланадиган идишни қўллаш иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу ҳолатда иқтисодий самара мавжуд эмас, балки ҳар бир кўп айланадиган идишда юк ташилганда ΔC миқдорида қўшимча ҳаражатлар вужудга келади. Қачонки ΔC> 0 бўлса, ҳар бир кўп айланадиган идишда юк ташилганда бир маротабалик идишга нисбатан ΔC миқдорда иқтисодий самара вужудга келади. Мана шу ΔC миқдордаги иқтисодий самарани бўш идишни қайтариш бўйича жоизлик транспорт харажати деб аталади ва бу маблағ бўш идишни юк олувчидан юк жўнатувчига қайтариш учун сарфланади. Муайян партиядаги бўш идишларни қайтариш учун сарфланадиган ҳаражатлар Cқайни қийтмати транспортнинг ва ташиш турининг амалдаги тарифларига ва масофага боғлиқ бўлганлиги боис, унинг қиймати қисқа масофаларда Lда кам ва узоқ масофалар L'' да катта бўлишлигини оддий мантиқни ўзида ҳам тушинарли бўлади. Шунинг учун муайян партиядаги бўш идишларни қайтариш бўйича умумий жоизлик транспорт харажатлариΔCу баъзи бир ҳолатларда бўш идишларни қайтаришга сарифланадиган ҳаражатлар C'қай дан катта бўлса:
ΔCу>C'қайf ( L'),
баъзи бир ҳолатларда кичик бўлиши мумкин:
ΔCу''қай f ( L''),
Масала шундан иборатки бундай ҳолатларда кўп айланадиган идишда тегишли транспорт турида юк ташишнинг иқтисодий асосланган мақбул масофаси Lм ни аниқлаш лозим бўлади, яъни бунда:
ΔCу = Cқай f ( Lм),
бўлиши керак. Мақбул масофа Lм гача кўп айланадиган идишда юк ташиш иқтисодий нуқтаи назардан самарали бўлади. Мақбул масофа Lм дан узоқ масофаларга кўп айланадиган идишларда юк ташиш иқтисодий самарасиз бўлиб, мақсадга мувофиқ эмас. Бундай узоқ масофаларга бир маротабалик идишларда юк ташиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Умумий жоизлик транспорт харажатлари муайян партиядаги бўш идишларни ташиш учун қуйидагича аниқланади: 
ΔCу = ΔC · M ,
бу ерда M–жўнатмадаги бўш идишлар сони.
Бунда жўнатмадаги (партиядаги) бўш идишлар умумий миқдори ҳаракатдаги составнинг сиғимига мувофиқ бўлиши керак.
Кўп айланадиган идишлардан самарали фойдалашнинг асосий шартлари тарафларнинг ўзаро аниқ ҳамкорлиги, идишларнинг айланиш меъёрларини қатъий бажариш, яхши ташкил этилган назорат ва ҳисобдан иборатдир.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling