Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Download 276.8 Kb.
bet38/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

1200 1023 800 643 500 360 300 240 120
1143 1000 748 600 465 353 285 228 100
1120 960 720 720 571 435 333 280 200
1080 900 685 560 424 320 266 150
1065 885 667 532 400 311 250 133
Қабул қилиб олинган қийматлар асосида ясси таглик юзасидан 100 % фойдалана олиш имкониятини берадиган кесими тўрт бурчакли идишнинг узунлиги ва эни мослаштирилади (чоғиштирилади). Бундай чоғиштиришлар сони 32 та. Амалиётни кўрсатишича, халқ хўжалигини барча талаб ва эхтиёжини қанотлантириш учун булар етарли эмас. Шунинг учун ясси тагликнинг 80 % дан кам бўлмаган юзасидан фойдаланиш имкониятини яратадиган қўшимча чоғиштирилган ўлчамлар киритилган. Идишнинг баландлиги ҳам модуль қаторининг сонларидан қабул қилинади.
Думалоқ кесимдаги транспорт идишларнинг максималь ташқи диаметрларининг унификациялашган қаторлари, ягона модуль ясси таглик юзасидан максимал фойдаланишни (аммо 60 % дан кам эмас) ҳисобга олган ҳолда, уни (ягона модуль-ясси тагликни) диаганали ва ортогонали бўйича моделлаштириш тартибида қабул қилиб олинади.
Транспорт идишларининг ташқи диаметр қаторлари қуйида берилганмм.
800 484 400 351 294 266 226 200
600 435 370 320 277 246 219
8.6. Ўраш материаллари: изоляцияловчи, ютувчи ва амортизацияловчи материаллар
Вазифасига мувофиқ ўраш материаллари изоляцияловчи (ажратувчи), ютувчи ва амортизацияловчи (зарба юмшатувчи) гуруҳларга бўлинадилар (1.6-расм)Изоляцияловчи материаллар юкларни ташқи агрессив омилларидан муҳофаза қилиш учун хизмат қиладилар. Бундай материаллар тоифасига ҳар хил турдаги қоғозлар, фольгалар (зарқоғозлар), полимер пленкалар ҳамда уларни турли чоғишмалари мансуб бўладилар. Қоғозли изоляцияловчи материаллар идиш ичига жойлаштирилган маҳсулотларга ёғларни (пергамент, нимпергамент, пергамин) ва намни (парафинланган, сув ўтказмайдиган, битумланган, қатронланган) ўтишини олдини олади (тўсади). Битумланган (битум шимдирилган) ва қатронланган (қатрон шимдирилган) қоғозлар материалларни коррозияланишини келтириб чиқариши мумкин, шу сабабли уларнинг қўллаш соҳаси чекланган. Ҳозирда биобардош ва коррозиябардош махсус қоғоз навлари ишлаб чиқарилмоқда. Коррозиябардош қоғоз таркибида махсус модда (ингибиторлар) мавжуд бўлиб, улар кислородни боғлаб турадилар ва металлар сиртида муҳофазаловчи қатлам ташкил топишини келтириб чиқарадилар.
Идиш ичидаги маҳсулотларга бегона ҳидларни, ёғларни ва намликни кириб боришидан (сингишидан) изоляциялаш мақсадида мисдан, қўрғошинданалюминийдан ва зангламайдиган пўлатдан тайёрланган фольга (зар қоғоз)лар қўлланади. Фольга бошқа турли ҳил материаллар билан биргаликда ҳам фойдаланилади. Изоляцияловчи материал сифатида полимер пленкалар ҳам ишлатилади. Полимер пленкадан тайёрланган герметик ғилофлар металл буюмларни энг экстремаль иқлим шароитларида, ҳарорат + 60° С ва намлик 100 % бўлганида ҳам мҳофаза қила олишни таъминлайди. Ўровнинг чоклари пайванд қилиниб, унинг герметиклиги таъминланади, лекин намликни конденсацияланишни бартараф этиш учун, ўровни ичига буюм билан биргаликда ютувчи материал ҳам жойлаштириш лозим бўлади.

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling