Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Қазилма кўмирлар: қўнғир кўмир, тош кўмир ва антрацитлар


Download 276.8 Kb.
bet44/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
1-9 maruza

9.3. Қазилма кўмирлар: қўнғир кўмир, тош кўмир ва антрацитлар
Қазилма кўмирлар ҳалқ ҳўжалигида нафақат энергия манбаи, балки кимё саноатида қимматбаҳо ҳом-ашё ҳисобланади. Кўмирланиш даражасига, яъни таркибидаги углероднинг ўсишига ҳамда кислород ва азотнинг камайиб боришига мувофиқ кўмирлар учта гуруҳга: қўнғир кўмир, тош кўмир ва антрацитларга бўлинадилар.
Қазилма кўмирларнинг кулсиз нам массасининг ёнишидаги энг юқори солиштирма иссиқлиги 23865 кДж/кг дан кам бўлганлари қўнғир кўмирларга мансуб бўладилар. Қўнғир кўмир таркибида анчагина минераллар аралашмалар, намлик ва олтингугурт мавжуд бўлади. Қўнғир кўмирнинг ишчи массаси таркибидаги намлик турли конлар учун бир ҳил бўлмай 12 % дан 57 % гача ўзгариб туради. Таркибидаги намлигига мувофиқ қўнғир кўмирлар уч гуруҳга бўлинади: Б1 гуруҳ - ишчи массасидаги намлик 40 % дан юқори бўлган; Б2 гуруҳ - ишчи массасидаги намлик 30 % дан 40 % гача бўлган ва Б3 гуруҳ - ишчи массасидаги намлик 30 % дан кам бўлган қўнғир кўмирлар.
Турли конларда қўнғир кўмирлар учун ёқилғи қуруқ массасидаги кулланиш 4 % дан 52 % гачани ташкил қилади, ёқилғи қуруқ массаси таркибидаги олтингугурт моддасининг миқдори эса 0,2 % дан 7,8 % гача етиши мумкин. Қўнғир кўмирнинг ишчи массасининг ёнишидаги иссиқлиги тош кўмир ва антрцитникига таққослаганда, унча катта бўлмай 4187 - 18841 кДж/кг ташкил этади. Қўнғир кўмир осонликча ўт олади ва дудланиб узонроқ алангаланиб ёнади.
Қўнғир кўмирларнинг ҳажмий массаси 0,65 дан 0,85 т/м3гача ўзгариб туради. Улар катта бўлмаган қаттиқликка ва камроқ мустаҳкамликка эга бўладилар. Қўнғир кўмирлар кимё саноатида ҳом-ашё сифатида қўлланилсада, лекин улардан асосан энергетик ёқилғи сифатида фойдаланилади.
Қазилма кўмирларнинг нам кулсиз массасининг солиштирма иссиқлиги 23865 кДж/кг дан юқори бўлганлар тош кўмирларга мансуб бўладилар. Ишлатиш мқсадига мувофиқ тош кўмирлар ёқилғи ва газли кўмирларга бўлинади. Ҳар турли маркадаги ва конлардаги тош кўмирларнинг ҳажмий массаси бир ҳил бўлмай 0,68 дан 0,96 т/м3гачани ташкил этади. Бу кўмирлар қора рангда бўладилар. Қизиганда чиқадиган учувчи моддаларнинг ва кокс қолдиқларининг миқдорига мувофиқ тош кўмирлар маркаларга бўлинадилар. Масалан: узун алангали (Д), газли (Г), газли-ёғли (ГЖ), ёғли (Ж) ва ҳ.к. (3.3-жадвал). Тош кўмирнинг асосий сифат кўрсатгичлари учувчан моддаларни чиқиши, кулланиши, таркибидаги намлиги, олтингугурт ва ҳ.к. турли ҳавзалар ва конлар учун бирдай эмас.
Антрацитлар қора рангли бўлиб, кўпинча кул ранг тусда, металлга ўхшаш жилоси бўлади. Антрацит бўлаклари анчагинақаттиқлиги ва мўртлиги билан ажралиб туради. Антрацитнингҳажмий массаси 0,85-1,15 т/м3ни ташкил этади. Антрацит таркибида тошкўмирга нисбатан кам миқдорда учувчан моддалар, намлик ва куллар бўлади. Ўзининг сифат кўрсатгичлари бўйича антрцит қайта ишлашга ва кокслаш учун асқотмайди, фақат юқори калорияли ёқилғи сифатида фойдаланилади. Қазилма кўмирларни ёпиқ (шахталарда) ва очиқ (конларда) усулда қазиб олинади. Шахталардан кўмирларни қазиб олишда механик ва гидравлик услулдан фойдалинади. Гидравлик услулдан фойдаланилганда қазиб олинаётган ёқилғини сувланиши содир бўлади, Қазиб олинган кўмирлар минерал аралашмалар-хожатсиз жинслар билан аралашган ҳолда бўладилар. Бундай минерал аралашмалар билан ифлосланган кўмирлардан фойдаланиш самараси кам бўлади, шунинг учун кўмир қазиб олингандан сўнг бойитилади-ундан минерал аралашмалар ва олтингугурт чиқариб юборилади. Бунинг учун кўмир ювувчи машиналардан, флотация, сеперация ва бошқа усуллардан фойдалинади.
1.3-жадвал
Тош кўмирнинг маркалари

Маркалари

А

Б

В

Ёқилғининг шартли ёнувчимассаси таркиби, %

C

H

N ва O

Узун алангали (Д)

33-51

11,5-23

8-42

71,4-81,8

4,7-6,2

11,5-22,5

Газли (Г)

33-47

8-16

4-43

74,0-84,7

5,0-6,1

7,6-20,4

Газли ёғли (ГЖ)

27-37

8-18

9-30

80,1-86,0

5,3-5,6

7,8-9,9

Ёғли (Ж)

23-43

7-13

6,3-46,1

76,9-88

5-6

5,6-17,6

Коксли ёғли (КЖ)

22-35

10-18

12,6-40,6

82,9-88,6

5-5,7

5,1-11,3

Коксли (К)

17-33

6-18

9,6-45,5

81,5-89,1

4,8-5,4

3,6-13,4

Қизиганда нозик тошқотадиган (ОС)

14-27

6-18

12,5-39

87-91,8

4,3-4,7

3,2-5,4

Ингичка (Т)

8-20

6-15

8-42

76,8-93,5

3,3-4,6

1,5-19,7

Қизиганда заиф тошқотадиган (СС)

17-37

6-18

6-55

73,7-90,8

3,2-5,5

2,7-22,9

Ярим антрацит (ПА)

4,7-10

9

8-31,5

87,9-92,4

2,6-3,9

1,4-5,4

Антрацит (А)

2,4-9

9-11

8-31,5

90,3-95,7

1,2-3

0,8-6,1

Илова: А-ёқилғи ёнувчи массасидан ажралиб чиқувчи учувчан моддалар, %; Б-ёқилғининг ишчи массаси таркибидаги намлик, %; В-ёқилғи қуруқ массаси таркибидаги куллар, %; C-углерод; H-водород; N ва O-азот ва кислород.
Қазилма кўмирларнинг бўлаклари қанча катта бўлса, унинг таркибидаги минерал аралашмалар шунча кам бўлади ва кўмирнинг сифати шунча юқори болади. Шу сабабли қазиб олинган кўмирларнинг алоҳида бўлаклари ўлчамлари бўйича навларга ажратилади (3.4-жадвал).
Тахтача ва оддий туркумлардаги юқори чегара (300 мм) очиқ усулда кўмир қазиб олинадиган корхоналар учун тааллуқли бўлади.
Ёқилғи таркибидаги майда фракция (зарра)ларни кўпайиши кўмир сифатини ёмонлаштиради, жадал оксидланиншига, ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини бажаришда механик нобудгарчиликларни ўсишга, темир йўлларда ташилганда вагон кузувининг тирқишларидан тўкилиб қолишига ва вагондаги юк уюмининг устки қатламидан ҳаво оқимида майда фракцияларни учиб кетишига сабаб бўлади. Қазилма кўмирлар билан ортиш-тушириш ишларини бажариш жараёнида, уларнинг зарравий таркибида энг катта ўзгаришлар содир бўлади. Масалан, кўмирни баландлиги 3,5 метрли эстокададан туширилганида 15,5 %, баландлиги 2,3 метрли эстокатадан туширилганда эса 3 % кўмирлар эзилиб майдаланиши содир бўлади. Кўмирни грейфер ёрдамида туширилганда эса 2,2 % кўмирлар эзилиб майдаланиш содир бўлади. Истеъмолчиларга қазилма кўмирни этказиб бериш жараёнида ортиш-тушириш операцияларини сонини қисқартириш, ёқилғини майдаланиб нобуд бўлишини камайтириш, имкониятини яратади.
1.4-жадвал

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling