Yunusobod tumani 265-maktab taqdimoti


-боб. Ўқув-тарбиявий фаолият


Download 7.9 Mb.
bet7/9
Sana06.10.2023
Hajmi7.9 Mb.
#1694231
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
илк кадам такдимот (2)

4-боб. Ўқув-тарбиявий фаолият
  • Ўқув-тарбиявий фаолият «Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактаб ёшидаги болаларни ривожлантиришга оид давлат талаблари» асосида амалга оширилади.
  • Мактабгача таълим муассасаси ўқув ва тарбиявий фаолиятни ўқув йиллари бўйича ташкил қилади.
  • Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва 31 майгача давом этади.
  • 1 июндан 31 августгача МТМда ёзги соғломлаштириш даври ташкил этилади.
  • 4.1. (Ўқув)- таълим -тарбиявий фаолиятни режалаштириш
  • Ўқув(таълим)-тарбиявий фаолият гуруҳнинг кундалик иш тартибига таянади ва унда педагог томонидан режалаштирилган кундалик ҳаракатлар, болалар ўйинлари, бўш вақт ва ўқув(таълим)-тарбиявий фаолият турлари навбатма-навбат амалга оширилади[1].
  • Ўқув(таълим)-тарбиявий фаолият таълим ва ижтимоий эҳтиёжлар (саломатлик, овқатланиш ва хавфсизлик)ни қондириш мақсадида боланинг ёши ва индивидуал ривожига асосланувчи ўқув режасига мувофиқ олиб борилади. Ўқув(таълим)-тарбиявий фаолият бола ҳаёти ва унинг атрофидаги муҳитдан келиб чиқувчи ягона бир бутун мавзуга бирлаштирилади[2].
  • Ўқув-тарбиявий фаолиятни режалаштириш таълим шароитларига боғлиқ ҳолда интеграция, хилма-хиллик ва мослашувчанлик тамойилларидан таркиб топади.
  • Ўқув-тарбиявий фаолиятда қуйидаги режалаштириш турлари мавжуд:
  • йиллик мавзувий;
  • ҳафталик.
  • Режалаштиришда фаолиятнинг мақсадлари, мавзуси, мазмуни ва турлари ифодаланади. Фаолият турини танлашда нафақат ўқув(таълим )-тарбиявий фаолиятнинг умумий мақсадлари, балки ривожланиш соҳалари бўйича мақсадлар, фаолият мазмуни ва турларини интеграциялаш ҳам ҳисобга олинади.
  • Режалаштиришда кун тартибини ҳисобга олиш зарур. Кун тартиби иш суръатини белгилайди ва болага бир фаолиятдан бошқасига осон ўтишда ёрдам бериши лозим. Шуни ёдда тутиш жоизки, ўйин мактабгача ёшдаги болаларнинг асосий фаолияти ҳисобланади. Кун тартибини тузишда кундузги уйқу, дам олиш вақти ва сайрга чиқиш вақти ҳисобга олинади.
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling