Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»
ЮҲҚ ларнинг иссиқлик баланси қисмларини
Download 1.25 Mb.
|
Алимбоев КИТОБ
3.3. ЮҲҚ ларнинг иссиқлик баланси қисмларини
ҳисоблаш. Материални қиздириш учун сарфланадиган иссиқликни қуйидаги тенгликдан аниқланади: QM= Q”M - Q’M = P(H’’- H’) = Р (С” t” - C’ t’); (3-17) бунда: Р - қиздирлаётган материалнинг массаси, кг; H’ва H’’- материалнинг бошланғич ва охирги энтальпияси, кжоуль/кг; t’ ва t’’ - материалнинг бошланғич ва охирги ҳароратлари, 0С; C’ ва С’’ - материалнинг бошланғич ва охирги ҳароратлари-даги тегишли уртача иссиқлик сиғимлари, кжоуль/кг град. Агар материал ҳам қиздирилиб, ҳам эритиладиган булса, у ҳолда; QM= Р (u+С’’t’’ - C’t’); (3.18) бунда: u - эриш иссиқлиги [пулат учун 272, чуян -143, мис-175, алюминий -377 ва тошқол (шлак) учун - 210 кжоуль/кг]. Агар материал таркибида намлик булса, у ҳолда қушимча буғланиш иссиқлигини - 2490 кжоул/кг - ҳисобга олиш зарур. Экзотермик ва эндотермик реакцияларнинг иссиқлиги Qэкз. ва Qэнд. технологик жараённинг материал балансига асосланган махсус ҳисоблар ёрдамида аниқланади. Атроф-муҳитга йуқотиладган иссиқлик Qа.-м юқорида келтирилган тенгламалар асосида аниқланиши мумкин. Совитиш суви билан йуқотиладиган иссиқлик: Qсов = D (t’’- t’) (3-19) бунда: D- совитиш сувининг сарфи, кг; t’ ва t’’ - сувнинг бошланғич ва охирги ҳароратлари,0С. Ёқилғининг энтальпияси қуйидаги тенгламадан аниқланади; Hё= Cё . tё (3-20) бунда: Сё - ёқилғининг уртача иссиқлик сиғими. Ёқилғини ёқиш учун бериладиган ҳавонинг энтальпияси: HҲ= VҲ СҲ tҲ; (3-21) бунда: VҲ- ҳаво сарфи, м3/кг ёки м3/м3; СҲ- ҳавонинг уртача иссиқлик сиғими, tҲ- ҳавонинг ҳарорати, 0С. Печдан чиқувчи газлар билан йуқотиладиган иссиқлик: HЧ.Г. = VЧ.Г. . СЧ.Г. . tЧ.Г; (3-22) бунда: VЧ.Г.- печдан чиқувчи газларнинг миқдори, м3/кг ёки м3/м3 ; tЧ.Г. - чиқувчи газларнинг ҳарорати,0С ; СЧ.Г. - тутун газларининг уртача иссиқлик сиғими. Печнинг зич булмаган жойларидан сирқиб чиқувчи газлар билан йуқотиладиган иссиқлик QС.Г. ҳам шундай усулда аниқланади. Кимёвий чала ёниш натижасида йуқотиладиган иссиқлик қуйидаги эмперик тенгламалар асосида топилади: 1) Газ ва мазут ёқилганда: qК.Ч.Ё. = (0,005 0,015) QИҚ (3-23) 2) Кумир ёқилганда: qК.Ч.Ё. = (00,15 0,020) QИҚ : Агар тутун газларининг таркиби маълум булса, қуйидаги тенгламадан фойдаланиш мумкин: qК.Ч.Ё. = 0,01(QСОСО + QH2Н2 + ....) VЧ.Г ; (3.24) бунда: CO ва Н2 - чиқувчи газлар таркибидаги углерод оксиди, водород ва бошқаларнинг миқдори, %. Қаттиқ ёқилғининг механик чала ёниши натижасида йуқотиладиган иссиқлик: qМ.Ч.Ё = 0,01 QС С ; (3-25) бунда: С - ёнмай қолган углероднинг миқдори. Мисол. Узлуксиз ишлайдиган камерали печ учун ёқилғининг соатли сарфи аниқлансин. Ёқилғи-мазут, печнинг унумдорлиги 741 кг/соат. Қиздирилаётган металл массасининг 1,3%и металл куйиндисига айланади, кимёвий чала ёниш натижасида йўқотилган иссиқлик ёниш иссиқлигининг 1,5%ини ташкил қилади. Чиқувчи газларнинг ҳарорати 13000С. Бундан ташқари ёниш учун бериладиган ҳавони 4000С гача қиздирилганда тежаладиган ёқилғи миқдори аниқлансин. Атроф-муҳитга йуқотиладиган иссиқлик 131,5 квт деб қабул қилинсин; металлни қиздириш ҳарорати 12500С. Ечиш. 900С даги мазутнинг энтальпияси: HЁ =СЁ tЁ = 2,1 90 = 189 жоул/кг. Ёниш учун бериладиган 900Сли ҳавонинг энтальпияси: HҲ= V0 CҲtҲ= 10,7 . 1,15 . 1,295 . 20 = 319 кжоул/кг. Кимёвий чала ёниш натижасида йуқотилган иссиқлик: qК.Ч.Ё.= 0,015 . 39,5.103= 592 кжоул/кг. Механик чала ёнишдан йуқотилган иссиқлик qМ.Ч.Ё.= 0; Печдан чиқувчи 13000С ли газлар билан йуқотилган иссиқлик: HЧ.Г.= (VCO2 . CCO2 + V0N2CN2 + VҲCҲ + VҲ.П. . СҲ.П.) tЧ.Г.= =(1,586.2,30+8,453.1,425+1,601.1,445+1,47.1,806).1300= =24000кжоул/кг Ёқилғидан фойдаланиш коэффициенти; HЁ+HҲ qК.Ч.Ё.+qМ.Ч.Ё.+HЧ.Г фойд = 1+ ——— - ——————— = QИК QИК 189+319 592+24.103 = 1 + ———— - ———— = 0,391 39,5 .103 39,5.103 Металл куйганда ажралиб чиқадиган иссиқлик; QЭКЗ. 5660. у/100=5660.1,3/100 = 73,4 кжоул/кг. Технологик жараёнга сарфланган иссиқлик: QТЕХН.= (Q’’M-Q’M) + (QT+QT,Г.К+QЭКЗ.)-QЭКЗ= 838+0-73,4=764,6 кжоул/кг. бунда: 838 кжоул/кг - металл қиздирилганда энтальпиясининг усиши, тегишли жадвалдан олинди. (А-4) Атроф-муҳитга йуқотилган иссиқлик (1 кг металлга): 131,5.3600 QA.-M.= ———— = 640 кжоул/кг 741 Мазутнинг солиштирма сарфи: QТЕХН.+QA.-M 764,6+640 b = ————— = —————— = 0,091 кг/кг QИҚ . ФОЙД. 39,5.103.0,391 Шартли ёқилғининг солиштирма сарфи: b. QИҚ 0,091.39,5.103 bШ = ———— = —————— = 0,122 кг/кг. 29,33.103 29,33.103 Мазутнинг соатли сарфи: В= qb = 141. 0,091 = 67,6 кг/соат Ҳаво рекуператорда 4000С гача қиздирилади, унинг энтальпияси 6570 кжоул/кг га тенг , бу ҳолда: 189+6570 592+0+24.103 ФОЙД.= 1+ ———— - ————— = 0,539 39,5.103 39,5.103 Ёқилғининг солиштирма сарфи: 764,6+640 b = —————— = 0,0662 кг/кг. 39,5.103.0,539
В = 0,0662 . 741 = 49,0 кг/соат. Тежалган ёқилғи: 67,6 - 49,0 В= ————— . 100 = 27,5% 67,6 Бундан ташқари, рекуператорнинг урнатилиши қурилма-нинг унумдорлигини ҳам оширади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling