Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»
Қизиган газлар рециркуляцияси (қайта киритилиши)
Download 1.25 Mb.
|
Алимбоев КИТОБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Газларнинг ташқи циркуляцияси
2.10.Қизиган газлар рециркуляцияси (қайта киритилиши)
ва ЮҲК ларнинг иссиқлик самарадорлигини ошириш. Юқори ҳароратли қурилмаларнинг ишчи камерасида газларнинг ҳароратини пасайтириш учун купинча ортиқча ҳаво берилади. Газлар ҳароратини пасайтиришнинг бундай усули зарарлидир, чунки ҳаво ортиқлигининг усиши албатта чиқиб кетувчи газлар билан иссиқлик йуқотилишини орттиради, демак, ёқилғи сарфи купаяди ва фойдали иш коэффициенти пасаяди. Бу масалани ҳал қилишнинг энг туғри йулларидан бири тутун газларининг рециркуляциясини қуллашдан иборат. Амалда газларнинг ички ва ташқи рециркуляцияси қулланилади. Газларнинг ички рециркуляцияси қулланилганда аланганинг айрим оқимлари совиб қолган тутун газларини илаштириб қайтадан ёниш камерасига киритади. Ёниш оқимига жалб қилинган газлар миқдори фақат ишчи камерасидаги ҳароратлар тақсимотига таъсир қилибгина қолмай, балки газларнинг ёниш жараёнига ҳам таъсир қилади, чунки аралаштириш натижасида ёнувчи аралашма кучсизланади ва шу сабабли аланга узаяди. Ёқиш мосламасидан чиқаётган оқимнинг тезлиги ва шунингдек, циркуляция карралиги l/d нисбатга боғлиқ (l- оқим кесими билан мосламанинг чиқиш тешиги уртасидаги масофа, d- ёқиш мосламасиниг чиқиш тешиги диаметри). Бу нисбат қанчалик катта булса, циркуляция карралиги ҳам шунчалик катта булади. Демак, циркуляция карралигини ошириш учун кичик диаметрли соплони танлаш, яъни газ оқимини қатор кичик оқимларга булиш лозим. Бундай қилинганда ҳароратлар бир текисда тақсимланади. Ички циркуляция қулланилган печнинг схемаси 1.8-расмда келтирилган. Газларнинг ташқи циркуляцияси қулланилган пайтда газлар печнинг ишчи бушлиғидан ташқарида олинади ва вентилятор ёрдамида ёки ёқиш мосламалари ҳосил қиладиган сийраклик ҳисобига ишчи камерасига ёки утхонага қайтарилади (2.9-расм). Бу пайтда печда айланма ҳаракатли газ оқими ҳосил булади, бунинг натижасида иссиқлик алмашуви яхшиланади ва иссиқлик йуқотилиши камаяди. Циркуляция курсаткичи булиб рециркуляция карралиги хизмат қилади: VҚАЙТА i = ——— VГ 2.9-расм. Газлар ташқи рециркуляциясининг схемалари. а - вентилятор ёрдамида; б- инжекцион ёқгич(горелка) ёрдамида. бунда : VҚАЙТА- қайтарилаётган газлар миқдори; VГ- ёқилғини оддий ёқиш пайтидаги газлар миқдори. Газ йулининг ихтиёрий кесимидаги газларнинг миқдори: VРЕЦ. = VГ +VҚАЙТА= (1+i)VГ (2-50) Рециркуляция газлари ёнишининг калориметрик ҳарорати-ни ёқилғи миқдорини бирлигига нисбатан олинган иссиқлик баланси (мувозанати) тенгламасидан аниқланади: И QҚ + HЁ + HҲ + HҚАЙТА.= [VГ +(Vқайта - 4,76VO2қайта)] Скtк; (2-51) бунда: Нқайта -қайтарилган газлар энтальпияси; Нҳ - ҳаво билан киритилган иссиқлик; Vқайта - қайтарилган газлар миқдори. Бундан қуйидагига эга буламиз: QИҚ + Hё + HҚ + Hқайта tк = = Vг+(VҚАЙТА - 4,76VО2ҚАЙТА )Cк Qиқ + Cё tе +(V0 ё - 4,76VО2қайта)СКtҲ+Vқайт.Сқайт. tқайта =—————-——————————————————; (2-52) Vг+(VҚАЙТА - 4,76VО2ҚАЙТА) СК Агар (2-51) тенгламани VГСК қийматига булсак, қуйидагига эга буламиз: И QҚ + HҚ HҚАЙТА (Vг+VҚАЙТА ) СК tК.РЕЦ ; ___________ + _________ = ____ё_____________________________ V2CK VГ СК VГ CK бундан ; tК+i CҚАЙТ/СК . tҚАЙТА tК.РЕЦ.= —————————— (2-53) 1+ i ёки тахминий куринишда : tК + itҚАЙТА tК.РЕЦ. ————— ; (2-54) 1+i бунда : i= VҚАЙТА/ VГ - рециркуляция карралиги. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling