Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


,1Айрим саноат корхоналарининг иссиқлик


Download 1.25 Mb.
bet32/37
Sana05.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1276327
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

1,1Айрим саноат корхоналарининг иссиқлик
мувозанати.

Оғир машинасозлик корхоналарида мазут ёки табиий газда ишловчи мартен печлари урнатилади. Оғир машинасозлик заводининг иссиқлик баланси 3.4-расмда келтирилган. Бу заводнинг пулат қуйиш цехи мартен печлари билан ва чуян қуйиш цехи эса-вагранкалар билан жиҳозланган.


Силикатлар ишлаб чиқарадиган заводнинг иссиқлик баланси нисбатан соддароқ булади. Бундай заводнинг печлари табиий газда, мазутда ёки кумир.
кукунида ишлайди. Қаттиқ ёқилғи шахтали печларда ва қатламли утхонаси булган камерали печларда қулланилади. Чиқиб кетувчи газлардан ва тоблаб пиширилган тайёр маҳсулотни совитувчи ҳаводан турли материал ва буюмларни қуритиш учун фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги силикат заводларининг узига хос хусусияти ҳисобланади.
Яна бир мисол сифатида нефтни қайта ишлаш заводининг иссиқлик мувозанатини келтирамиз. Бу завод қувурли печлар билан жиҳозланган, уларда нефтнинг крекинги ва пиролизи амалга оширилади Бундай усулда ҳосил қилинган ва қайта ишланган маҳсулотлар иссиқлик алмаштиргичига берилади ва уларда мотор ёқилғилари, мой ва шунингдек, мазут, крекинг гази, пиролиз гази ва бошқалар олинади.
Нефтни қайта ишлаш заводининг иссиқлик
(ёқилғи-энергетик) баланси.
I.Киритилган иссиқлик, % :
а) Ёқилғининг ёниш иссиқлиги . . . . . . . . . . . . . . . . . . 55,8
б) Заводга бериладиган буғ ва иссиқ сувнинг иссиқлиги . ..36,8
в) Истеъмол қилинган электр энергиясига эквивалент
иссиқлик .................................................................................7,4
————
Жами-100,0
II. Сарфланган иссиқлик, %:
а) Иссиқлик йуқотилишлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . 86,0
шу жумладан: совитиш суви билан . . . . . . . . . . 54,1
чиқувчи газлар билан . . . . . . . . 16,5
атроф- муҳитга . . . . . . . . . . . . . .8,0
ёқгич буғи билан . . . . . . . . . . . . .0,21
иссиқликни узатиш пайтида . . . . . . .2,3
электр энергиясини узатиш пайтида . 0,1
конденсатни қайтармаслик сабабли . . 2,4
бошқа иссиқлик йуқотилишлари . . .2,39

б) Фойдали ишлатилган иссиқлик . . . . . . . . . . . . . .. . . .14,0


шу жумладан: электр юритгичларга ва ёритишга . 7,3
умумзавод хужалигига . . . . . . . . . . . 3,9
тайёр маҳсулот иссиқлиги . .. . . . . . .1,4
қайтарилган конденсат иссиқлиги . . . .1,4
—————
Жами: 100,0

Совитиш суви ва чиқувчи газлар билан йуқотиладиган иссиқлик асосий йуқотилишлар ҳисобланади. Печдан чиқувчи газларнинг иссиқлиги одатда қозон-утилизаторларда буғ ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling