Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


ЮҲҚ ларнинг материал мувозанатлари


Download 1.25 Mb.
bet29/37
Sana05.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1276327
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

3.5 ЮҲҚ ларнинг материал мувозанатлари.
Материал мувозанат (баланс)лар Ю.Қ.Ҳ ларда иссиқлик ишлови бериладиган материаллар массасининг сақланиш қонунини ифодалайди. Улар печларда материалнинг тузилиши узгарадиган мураккаб жараёнлар амалга оширилган ҳолларда тузилади. Бу пайтда материалнинг агрегат ҳолати бутунлай ёки қисман узгариши мумкин.
Материал баланслари материал сарфининг ва жараён натижасида ҳосил буладиган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш норма (меъёр)ларини белгилаш учун ҳам тузилади. Масалан, цемент клинкерини пишириш учун мулжалланган айланувчи печнинг материал баланси қуйидаги куринишга эга:

МКИРИМ = МЧИҚИМ ;


ёки

МХОМ АШЁ + МЁҚИЛҒИ + МҲАВО = = М + (МН2О + МСО2ЧИҚ.КЕТ) ХОМ АШЁ+ (МКУЛ + МЧ.Г )ЁҚИЛҒИ




(3-30)

Бир килограмм пиширилган клинкерга нисбатан тузилган печнинг материал баланси қуйида келтирилади.




Кирим
Хом ашёнинг массаси МХОМ АШЁ ... 1,66
намликнинг массаси МН2О . . . 0,91
ёқилғи массаси МЁ . . . . 0,22
ҳавонинг массаси МҲ . . . . 2,36
————————
 МКИРИМ = 5,15
Чиқим
Кленкер массаси МК . . . . . . . . . . 1,0
СО2 нинг массаси МСО2 . . . . . . . . 0,60
Намлик массаси МН2О . . . . . . . . . .0,93
Тутун билан чиққан зарралар
массаси МЧ.З . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 0,06
ёниш маҳсулотлари
массаси МЧ.Г . . . . . .. . .. . .. . . . . . 2,56
СО2 нинг массаси . . . . . . . . . . . . . 0,57
——————
 МЧИҚИМ = 5,15.


15. Маруза. Металлургия заводининг иссиқлик мувозанати.

Бир йил давомида 2106 т. пулат ишлаб чиқарадиган металлургия заводининг иссиқлик баланси 3.1-расмда келтирилган. Металлургия заводи домна, мартен, металлни чиғирлаб ёйиш, энергетик ва ёрдамчи цехлардан иборат. Одатда кокс ишлаб чиқарадиган корхоналар металлургия заводига яқин масофада жойлашган булади. Бундай яқинлик металлургия заводининг мартен ва қиздириш печларига кокс газини етказиб беришни осонлаштиради. Агар металлургия заводига бериладиган ёқилғининг барча кимёвий энергиясини 100% деб қабул қилсак, унинг 75,9% и кокслаш учун келтирилган кумирда мужассамланган булади. (3.1-расм). Кокснинг йирик қисми домна цехига берилади ва майда қисми эса агломерация учун ва электр станциянинг қозонларида ёқиш учун ишлатилади. Кокс заводи кумирдан ташқари яна қуйидагиларни олади: домна газини (10,2%), буғни (3,3%), ва электр энергиясини (0,96%). Кокснинг кимёвий иссиқлиги завод ишлатган исиқликнинг 47,7% ини, кокс газининг кимёвий иссиқлиги 16,1% ини ва кокс майдасининг кимёвий иссиқлиги 12,2% ини ташкил қилади. Йуқотилган иссиқлик 14,5% га ва кокс заводининг фойдали иш коэффиценти 84% га тенг.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling