Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


Download 1.25 Mb.
bet10/37
Sana05.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1276327
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

Циклонли печлар

Юқори қувватли қозон қурилмаларининг циклонли олд утхоналарида ёқилғининг жадал ёниши бу усулнинг афзалликларидан турли технологик жараёнларда-майда донадор хом материалларни қиздириб пишириш ва шунингдек, рудаларни эритиш учун фойдаланиш имкониятини яратади.


Циклонли печнинг принципиал схемаси 1-11 расмда келтирилган. Майда донадор материал юқоридан берилади, ёқилғи билан ҳаво эса циклонга тангенциал йуналишда келтирилади, бунинг натижасида оқимнинг бурамали ҳаракатланишига эришилади.
Марказдан қочма кучнинг юзага келиши ва қаттиқ ҳамда суюқ заррачаларнинг ажралиши асосан 120-180 м/сек тезлик билан циклонга кириб келаётган ҳаво оқими ёрдамида амалга оширилади. Газ оқимидаги материал заррачалари марказдан
қочма куч таъсирида четга чиқариб ташланади. Циклоннинг пастки қисмида газ оқими 1800 га бурилиб, марказий қувур орқали юқори томонга ҳаракатланади, оқимнинг бундай бурилиши қаттиқ ва суюқ заррачаларнинг ажралиб чиқишини осонлаштиради. Аммо заррачаларнинг бир қисмини газ оқими илаштириб, ташқарига олиб чиқади, уларнинг миқдори 5-10% дан ошмайди. Циклондан чиққан газлар радиацион-конвектив рекуператорга йуналтирилади, у ерда газларнинг иссиқлик ҳисобига ҳаво 600-8000С гача қиздирилади ва ёқилғини ёқиш учун берилади.

1-11 расм. Циклонли печнинг принципиал схемаси.


1- циклонли камера; 2- марказий қувур; 3- ёқилғи ва ҳавони тангенциал киритиш; 4- эритма қумоқлаштиргичи; 5- радиацион рекуператор; 6- конвек-тив рекуператор; 7- тутун тортгич; 8- вентилятор.
Циклонли печларнинг камчилиги қуйидагилардан иборат:
1.атроф-муҳитга куп миқдорда технологик чанг чиқарилади;
2.газ оқими таркибидаги қаттиқ заррачалар циклоннинг утга чидамли қопламаси тез емирилишига сабаб булади.
Электр печлар

Замонавий техникага юқори даражадаги соф металл ва қотишмалар зарур. Улар юқори юклама ва ҳароратларда ишлайдиган деталлар (газ турбиналарининг куракчалари, ракета двигателининг қисмлари)ни тайёрлашда қулланилади. Бу мақсадлар учун ниобий, молибден, тантал, вольфрам ва уларнинг қатнашчилари ишлатилади. Улар таркибида жуда кам миқдорда газ аралашмалари (азот, кислород, водород) ва шунингдек, қаттиқ аралашмалар (углеродли ва бошқалар) булса, металларнинг механик хоссалари кескин пасайиб кетади, муртлиги ошади, пайвандланиши ёмонлашади ва ҳоказо.


Юқори сифатли соф металл ва қотишмалар электр печларида олинади. Электр печларида чуқур вакуум (10-5-10-7 мм.см.уст.гача)ни ҳосил қилиш ва шунингдек, ҳимояловчи атмосферадан фойдаланиш мумкин. Вакуум техникасининг тез ривожланиши натижасида чуқур сийраклик шароитида 30 т. ва ундан оғир соф қуймаларни олиш имкониятига эга булинади. Бундай шароитда олинган металлнинг физик ва механик хоссалари кескин яхшиланади. Масалан, вакуумда эритиб олинган пулатдан ясалган подшипник (турумтак)нинг ишлаш муддати 4-5 марта ортади.
Электрик қиздириш пайтида ишчи камерадаги ҳароратни  1-60С аниқлик билан ростлаш мумкин. Бу олдиндан белгиланган хоссали металлар олиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги пайтда саноатда қулланиладиган электрик қиздириш турларини куриб чиқамиз.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling