3.2. Юқори ҳароратли қурилмаларнинг фойдали
иш коэффициентлари.
Юқори ҳароратли ишчи бушлиғининг фойдали иш коэффициенти шу камерага киритилган иссиқликнинг қандай улуши фойдали ишлатилганини курсатади. У фойдали ишлатилган иссиқликни ишчи камерага киритилган барча иссиқлик миқдорига нисбатини ифодалайди.
Q
И,К, = ————————— . 100 % (3-11)
Qёк+QҲФ+QЁФ+QЭКЗ
Технологик фойдали иш коэффициенти печга киритил-ган умумий иссиқликнинг қандай улуши берилган технологик жараён учун ишлатилишини курсатади. У технологик жараён-нинг фойдали иссиқлигини ҳақиқатда сарфланган иссиқлик миқдори нисбатига тенг;
Q
ТЕХН = ————— . 100 % (3-12)
QёК + QЭКЗ.
Фойдали иш коэффициентини баҳолаш пайтида иссиқликнинг фойдали сарфи сифатида қуйидаги катталик қабул қилинади :
Q = QM’’ - QM’ + QЭНД (3-13)
Энергетик фойдали иш коэффициенти бутун печ қурилмасида фойдаланилган иссиқликни сарфланган иссиқликка нисбатига тенг:
Q + QҚЎШ.
ЭН.= ————— . 100% (3-14)
QёК + QЭКЗ.
Агар қурилманинг ёрдамчи жиҳозлари куп миқдорда электр энергиясини истеъмол қилса, шу энергияни ишлаб чиқаришга сарфланадиган иссиқлик миқдори QЭл. ни (3-14) тенгламага киритиш лозим:
Q + QҚЎШ.
ЭН. = —————— . 100 % (3-15)
QёК+QЭКЗ.+QЭЛ.
Печнинг оптимал иш ҳолатини аниқлаш пайтида ишчи камерада ёқилғидан фойдаланиш коэффициентини билиш зарурати туғилади, у қуйидагича аниқланади:
QиИШ- QЧ.Г.
ФОЙД.= ————— . 100% (3-16)
QИИШ
бунда : QИИШ - ишлатилиши мумкин булган иссиқлик, яъни ёқилғининг кимёвий иссиқлиги билан ёниш компонентларининг физик иссиқликлари йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |