2.9.Ю.ҲҚ да металлни узгарувчан ҳароратда қиздиришни ҳисоблаш.
Саноат печларининг купчилигида газларнинг ҳарорати ишчи бушлиқда ҳаракатланиши давомида узгариб туради (2.7-расм). Шу пайтнинг узида қиздирилаётган материалнинг ҳарорати ҳам узгаради; одатда, материал газларга нисбатан қарама-қарши йуналишда ҳаракатланади.
Радиацион-конвектив қиздириш масаласининг аналитик ечимини юпқа пулат тасмани қиздириш мисолида куриб чиқамиз.
2.7-расм. Қарама -қарши оқимли печда “юпқа” буюмларни қиздириш схемаси.
1 ва 2 - газларнинг ва юпқа материалнинг ҳаракат йўналишлари; 3- мутлақ иссиқлик қопламаси.
Материалнинг қалинлиги катта булмагани учун унинг кундаланг кесимидаги ҳароратлар фарқи жуда кичик булади ва ташқи иссиқлик алмашуви ҳал қилувчи аҳамиятга эга булади. Турғун булмаган иссиқлик узатилиши назариясидан маълумки, бу ҳолат қуйидаги шарт бажарилганда мавжуд булиши мумкин:
Bi. И
—— + —— 1 (2-44)
0,25 0,1
Қиздирилаётган тасма билан иссиқ газларнинг ҳарорати жуда кам узгарадиган печнинг чексиз кичик узунликка эга булган бир булаги учун радиацион-конвектив иссиқлик алмашувининг дифференциал тенгламаси қуйидаги куринишга эга:
10-8СКЕЛ (ТГ4- ТМ4) dНН + К(ТГ - ТМ) dНН = WM d TM; (2-45)
бунда dНН=d / B - печ булагининг иссиқлик алмашинадиган юзаси; В- узлуксиз оқим (тасма) куринишида ҳаракатланаётган материалнинг кенглиги; WM - материалнинг сувли эквиваленти.
Газ оқими билан материалнинг сувли эквивалентларини m =WГ/WM орқали ва ТС = ТГ - m ТМ орқали узгармас ҳарорат параметрини белгилаймиз. У ҳолда ТМ/ТС = С булади. Бу белгилар киритилгандан сунг (2-45) тенглама улчамсиз куринишга киради:
1
ИС [(1+mC)4-C4]- Вi [(1+mC) - C] = — dC ; (2-46).
dF0
бунда: ИС - ҳарорат параметри ТС га нисбатан олинган радиацион мезон (критерий).
a a dl a dHH
dF0 = —d = — . — = — . —— ;
S2 S2 M S2 BM
бунда : d- печнинг берилган қисмида тасмани қиздириш вақти
M- тасманинг ҳаракатланиш тезлиги.
Масалани ечиш (2-46) тенгламани F0 ва С буйича интеграллашдан иборат булади.
Умумий ҳолда узгарувчиларни ажратгандан кейин қуйидагига эга буламиз:
F0’’
Ис dF0 = dC .
F‘ (m4- 1)C4+ 4m3C3+6m2C2+(m-1)Bi/ИC+4mC’+(1+Bi/ИС)
0
Натижавий ечим қуйидаги куринишга эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |