Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»
Download 1.25 Mb.
|
Алимбоев КИТОБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мартен цехига
Домна цехининг иссиқлик баланси куриб чиқилганда қуйидагиларга эътибор бериш лозим: домна печига юкланадиган кокснинг кимёвий боғланган иссиқлиги 43,92% ни ташкил қилади; четга чиқарилган кокс кукунлари 3,78%, ҳавони қиздириш учун кауперларда ёндириладиган домна гази 3,54% ; домналарга ёниш учун бериладиган ҳавони узатишга сарфланадиган бирламчи ёқилғи 5,38% ; электр энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ёқилғи заводга берилган ҳамма ёқилғининг 0,36 % ини ва буғ олиш учун эса - 0,84% ини ташкил қилади. Заводга берилган иссиқликнинг умумий миқдори 57,82% га тенг. Чуянни эритиш пайтидаги кимёвий реакцияларнинг йиғинди иссиқлиги 15,7% ни, домна газининг кимёвий боғланган иссиқлиги 27,1% ни, мартен печларида фойдаланиладиган чуяннинг физик иссиқлиги 3,53% ни ташкил қилади.
Фойдали сарфланадиган иссиқлик қуйидагилардан таркиб топади: домна жараёнига сарфланган иссиқлик (кимёвий реакцияларнинг иссиқлиги) - 15,7%, домна газининг кимёвий боғланган иссиқлиги - 27,1%, кокс кукунининг ёниш иссиқлиги-3,78%, мартен печида фойдаланиладиган чуяннинг физик иссиқлиги - 3,53%. Демак, фойдали сарфланган иссиқлик заводга берилган умумий иссиқликнинг 50,11% ини ташкил қилади. Шунинг учун цехнинг фойдали иш коэффициенти (50,11/57,82).100 = 86,8% га тенг. Фойдали иш коэффициентини янада ошириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим: а) домна печларида буғланишли совитиш усулини қуллаш, ҳосил булган буғдан технологик ва энергетик мақсадларда фойдаланиш ; б) тошқол (шлак) нинг физик иссиқлигидан фойдаланиш ; в) ёниш учун бериладиган ҳавонинг намлигини ошириш ва уни кислород билан бойитиш ва ҳоказо. Мартен цехига кокс ва домна газлари берилади, уларнинг иссиқлиги заводга бериладиган барча ёқилғи иссиқлигининг тегишлича 10,44% ва 3,53% ини ташкил қилади. Печларга қуйиладиган суюқ чуяннинг иссиқлиги 3,53% га тенг. Цех истеъмол қиладиган электр энергиясини ва алоҳида буғни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ёқилғининг кимёвий боғланган иссиқлиги тегишлича 0,56% ва 0,42%ни ташкил қилади. Мартен цехининг фойдали иш коэффициенти: (4,51/18,48).100=24,4%. Бу жуда паст курсаткич ҳисобланади. Печларда буғланишли совитиш усулини қуллаш, газларнинг иссиқлигидан қозон-утилизаторларда фойдаланиш, печдаги иссиқлик алмашуви жараёнларини жадаллаштириш ҳисобига мартен печларининг фойдали иш коэффициентини 50-65% гача, яъни 2 ва ундан куп марта ошириш мумкин. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling