Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


Металлни чиғирлаб ёйиш (прокат) цехининг


Download 1.25 Mb.
bet31/37
Sana05.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1276327
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

Металлни чиғирлаб ёйиш (прокат) цехининг иссиқлик баланси таҳлил қилинганда шуни куриш мумкинки, металлни қиздиришга сарфланган иссиқлик заводга берилган умумий иссиқликнинг 2,53% ини ташкил қилади, шу пайтда цехга киритилган иссиқлик эса 15,4%га тенг. Шундай қилиб, чиғирлаб ёйиш цехининг фойдали иш коэффициенти (2,53/15,4).100 = 16,4%, яъни жуда кичик. Уни ошириш учун чиқиб кетувчи газларнинг иссиқлигини регенерация қилиш даражасини кутариш, иссиқлик йуқотилишларини ва шунингдек, электр энергиясининг солиштирма сарфини камайтириш лозим.
Заводнинг энергетик қурилмаларида ёқилғи умумий миқдорининг 24,1%и сарфланади. Ундан ташқари домна газининг ортиқча қисми ҳам ёқилади.. Энергетика цехига бериладиган ёқилғининг куп қисми электр энергиясини ишлаб чиқаришга сарфланади (заводдаги ёқилғининг 16,5%и) ундан ташқари буғ ишлаб чиқаришга (6,58%) ва домна печларига бериладиган ҳаво босимини оширишга (5,38%) сарфланади.
Баён этилган иссиқлик баланси берк баланс ҳисобланади: кауперлар (ҳаво қиздиргичлари) ва кокс батареялари домна газида ишлайди, мартен ҳамда қиздириш печлари эса кокс ва домна газларининг аралашмасида ишлайди. Қаттиқ ёқилғи қуйидагича сарфланади: кумир - энергетик цехларда -ИЭМда ва ҳавони босим билан ҳайдаш станциясида; кокс эса - домна печларида.
Мартен жараёнида кислород қулланиладиган тула циклли металлургия заводининг рационал иссиқлик баланси 3.2-расмда келтирилган. Кислород қулланилганда эритиш давомийлиги 4-5 соатгача туширилиши мумкин. Кокс газининг солиштирма сарфи 3,15 Гжоул/т.ни ташкил қилади (кислород қулланилмаганда -3,75Гжоул/т). Кислороднинг сарфи 34м3/т. га тенг. Мартен печлари кокс газида ишлайди; домна гази асосан ИЭМ да ва қиздириш печларида ишлатилади. Кокс гази иссиқлиги (3,15Гжоул/т)нинг 34%и, яъни 1,08Гжоул/т. қозон-утилизатор-ларда фойдаланилади. Ишлаб чиқарилган буғ кислород станцияси-
ни ва чиғирлаш дастгоҳларини юритиш учун электр энергиясини ҳосил қилишга сарфланади.
Кислород-конвертерли жараён қулланиладиган тула циклли металлургия заводининг иссиқлик баланси 3.3-расмда келтирилган. Агар эриган чуянга қушиладиган металлургия чиқиндиларининг миқдори 1/3 нисбатдан ортмаса, бундай кислород конвертерларига ёқилғи сарфланмайди. Бу пайтда кислороднинг сарфи 47- 49м3/т. ни ташкил қилади.
Юқорида келтирилган иссиқлик баланслари даврий ишлайдиган корхоналар учун тааллуқлидир. Пулатни узлуксиз қуйишига утилганда заводнинг иссиқлик баланси сезиларли даражада узгаради. Масалан, металл қуймаларини қайта қиздиришга хожат қолмайди ва ҳоказо. Бунинг натижасида электр энергияси ва иссиқликнинг сарфи сезиларли камаяди. Бундай ташқари тайёр маҳсулотнинг чиқиши тахминан 12% га ортади.



Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling