Юрак шовкинлари


Download 1.94 Mb.
bet10/11
Sana30.04.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1402391
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5 Тугма юрак нуксон

Клиникаси.

  • Экссудатив (суюқликли) перикардитда умумий аҳвол оғирлашади. Рангпарлик, лабларда цианоз, бўйин веналари бўртиши ҳансираш каби белгилар юзага келади. Бемор ўтирган ҳолда мажбурий ҳолатда бўлади. Пульс тез-тез кучсиз тўлиқликда бўлади. Артериял босим пасайган. Юрак чегаралари кенгайган, юрак тонлари сусайган. Юрак қон томир етишмовчилиги ривожланади.
  • Ревматизмда патологик жараён жуда кенг тарқалган бўлиб, юракдан ташқари белгилари ҳам юзага келади. Беморда – полиартрит, кичик хорея, тери ва қатор ички аъзоларни зарарланиши белгилари юзага келади.
  • Ревматик полиартрит – одатда касалликнинг бошида пайдо бўлади. Кўпинча ўрта бўғимлар (тизза, болдир тирсак, билак-кафт бўғимлари) зарарланади. Ревмотик полиартритга – оғриқларнинг учувчанлиги, бўғимларни кўплаб ва симметрик зарарланиш хос. Бўғимлар шишган, оғриқли, унинг устидаги тери қизарган, ушлаб кўрилганда иссиқ бўлади. Полиартрит клиник манзараси 2-3 ҳафта мобайнида, даволаниш вақтида эса бир неча кун сақланиб туради. Бўғимлар деформацияси бўлмайди. Кейинги вақтларда ревматик полиартритнинг кўп учровчи шакли – артралгиялар бўлиб, бўғимларда оғриқлардан бошқа ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди.
  • Ревматизмда терининг махсус зарарланиши яъни – аннуляр эритема, ревматик тугунлар ҳозирги вақтда кам учрайди.
  • Ануляр эритема пушти, ҳалқасимон элементлар бўлиб, баъзан қичишади, тери юзасидан кўтарилмайди, (жим) жима расми кузатилади. Кун мобайнида ҳалқасимон эритема бир неча бор пайдо бўлиб, яна йўқолиши мумкин. Ревмотик тугунлар – кам учрайди. Улар ҳар хил катталикда, оғриқли пайпасланганда қаттиқ, ҳаракатсиз бўлиб, улар устида тери ўзгармаган бўлади. Тугунлар йирик бўғимлар соҳасида жойлашади, секин йўқолиб, ўзидан сўнг из қолдирмайди.

Диагностикаси

  • Лабаратор усуллар патологик жараённинг фаоллигини, даволаш эффективлигини назорат қилиш учун қўлланилади. Умумий қон анализида – лейкоцитоз, формуланинг чапга силжиши, ЭЧТ нинг ошиши эозинофилия (баъзан) аниқланади. Биохимик текширувларда – диспротенемия, С-реактив оқсил, фибриноген миқдори ортиши. Стрептококка қарши антителолар титрининг ортиши: антистрептолизин О (АСЛ-О), антистрептогиалуронидеза (АСГ), антистрептекиназа (АСК) кўрсаткичлари аниқланади.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling