Юрак шовкинлари - Болани юрагини эшитиш вертикал, горизонтал ва чап ёнга ётган
- холатда ўтказилади.
- Худди катталарникидек болаларда, юрак клапанлари аускультацияси энг яхши эшитиладиган жойларда ўтказилади: митрал клапан- юрак чўққиси, уч табақали клапан- тўш суягининг ўнг қирраси, тўш танасининг қиличсимон ўсимта билан бириккан жойида, аорта- тўш қирраси ўнгда-2 қовурға оралиғида, ўпка артерияси клапани- тўш суягидан чапда 2- қовурға оралиғида. Қўшимча 5-нуқта Боткин-Эрбада III қовурға билан тўш суягининг чап қирраси кесишган жойда, аорта клапани овози эшитилади. Соғлом болаларда ҳамма болалик даврларида юрак чўққисида 1 тон 2тонга нисбатан баландроқ эшитилади. Болаларда 2,5-3 ёшлигида катталарникига ўхшаб, 2- қовурғалар орасида 2-тон яхши эшитилади, 8-12 ёшгача упка артерияси устида 2-тон яхши эшитилади, аортага нисбатан. Соғлом болаларда баъзида 3-тон эшитилади, диастола бошланишида қоннинг ўтишида, қоринчалар деворининг тез тортилиши натижасида 3-тон эшитилади. У 2-тондан кейин юрак чуккисида ёки ундан бир оз ичкарида эшитилади, хамда 5- нуктада эшитилади. Соглом болаларда баъзида 2-тон иккиланиши хам эшитиш мумкин, аорта ва ўпка артерияси клапанларининг турли вақтларда қарсакланиши натижасида 2-тон иккиланиб эшитилади, қўшимча тонлардан ташқари, соғлом болаларда барча болалик даврларида функционал шовқинлар эшитилади
Функционал шовқинлар - . Функционал шовқинлар чегараланган сохани эгаллайди, кўпроқ 5-нуқтада чўққи тагида, бўйин томирларида ётган холатда яхши эшитилади, вертикал холатда ёки жисмоний зўриқишдан сўнг интенсивлиги пасаяди. Улар доимий эмас, юракдан ташқари сохаларга узатилмайди. Умуман функционал шовкинлар аускультация килинганда, купинча киска муддатда майин эшитилиб, тана холати узгарганда, жисмоний зурикишлардан кейин шовкин эшитилишини узгариши кузатилади. Баъзан эса шовкин бутунлай йуколиши хам мумкин. Аммо функционал шовкинларни аниклашда катта ахамият билан текшириш, лозим булса ЭКГ ва ФКГ усулларни куллаган холда хакикий функционал шовкинларни, юракдаги бирор касаллик натижасида эшитиладиган шовкинлардан ажратиш зарур.
- Юрак шовкинларининг келиб чикиши ва классификацияси.
- Шовкинлар классификацияси: шовкинлар интракардиал (функционал ва органик) ва экстракардиал (перикард ишкаланиши ва плевроперикардиал) булади. Функционал шовкинлар кон окиш кучайганда ёки коннинг ивувчанлиги пасайганда булади. Органик шовкинларнинг асосий сабаби бу юрак иллатларидир. Систолик ва диастолик шовкинлар тафовут килинади.
- Систолик шовкин аорта ва упка артерияси огзи торайганда, хамда митрал ва уч тавакали клапанлар етишмаслигида эшитилади.
- Диастолик шовкин чап ва унг атреовентрикуляр тешик торайишида, хамда аорта ва упка артерияси клапанлари етишмаслигида эшитилади.
- Систолик ва диастолик шовкинларнинг фарки: систолик шовкин киска пауза вактида I тон билан ьирга эшитилади, юрак чуккиси турткиси ва умров артериялари пульсациясига мос келади. Диастолик шовкин узок пауза вактида II тондан кейин хосил булади.
- Диастолик шовкин турлари: протодиастолик, мезодиастолик ва пресистолик.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |