- Ревматизмни даволаш босқичли, комплексли ва узоқ муддат олиб борилади. Ўткир даврида болалар стационарга ётқизилади. II-III оғирлик даражасида беморлар 1-2 ҳафта қатъий ётоқ режимида сақланиб, кейин яна 2-3 ҳафтага ётоқ режимига риоя қилиши назорат қилинади. Функционал синамалар натижасига қараб (-1,5 ой ўтгач) болалар аёвчи режимга ўтказилади. Санатория шароитида болалар (2 босқич) шуғуллантирилувчи режимга ўтказилади. Жисмоний тарбия махсус ишлаб чиқилган комплекс бўйича ўтказилади. Пархезда енгил ҳазм бўлувчи, оқсилга бой, витаминли, калий тутувчи маҳсулотлар тавсия қилинади. туз, суюқлик ва экстрактив моддалар чегараланади.
- Ревматизмни медикаментоз даволаш қуйидагиларга қаратилади:
- 1. Стрептококкли инфекцияга қарши кураш.
- 2. Бириктирувчи тўқимада яллиғланиш жараёнини камайтириши.
- Организм сенсибилизациясини камайтириш.
- Асосий дори препаратларидан пенициллин (10-14 кун) кейин эса «Бициллин –5» ёки «Бициллин-1» салицилатлар ёки пиразолон унумлари (анальгин), ностероид яллиғланишига қарши воситалар (индометоцин, вольтарен) –4 ҳафта тўлиқ дозада ва 2 ҳафта давомида ярим дозада қўлланилади.
- Преднизолон секинлик билан камайтирилувчи дозаларда қўлланади. Десенсибилизацияловчи воситалар –супрастин, тавегил, пипольфен, диазолин ҳам қўлланади. Асосий базис препаратларидан ташқари, поливитаминлар, калии препаратлари. ( панангин, калий оротат), юрак глокозидлари ҳам кенг қўлланилади.
Профилактика. - Бирламчи профилактикани ревматизм касаллиги олдини олишга қаратилган рецидивланишини. Рецидивлар бўлмаганда 3 йилдан кам бўлмаган вақт мобайнида йиллик бициллинопрофилактика ўтказилади. Кейинги 2 йил давомида эса фақат мавсумий бициллинопрофилактика (кузда, баҳорда) «Бициллин-5» билан бирга ўтказилади. Бундан ташқари ацетилсалицил кислотаси, витаминлар ҳам тавсия қилинади. Касалликнинг актив фезасида санатор-курот даволаш тавсия қилинади.
-
Интернетдаги адреслар: - http://www.tma.tmn.ru/
- Vestnikhttp://medi.ru/doc/.
- htmhttp://www.rmj.net/index.
- htmhttp://www.consilium-medicum.com/media/refer
- http://www.mediasphera.aha.ru
Этиборингиз учун рахмат.
Do'stlaringiz bilan baham: |