- Фақат жарроҳлик усули, симоб устуни ҳисобида 30 мм дан ошадиган босим градиентида бажарилади. Операция сунъий қон айланиш ёки гипотермия шароитларида стенозни бартараф этишдан иборат.
Аорта коарктацияси - Аорта бўшлиғининг чегараланган туғма торайганлиги.Тўлиқ ёпилиб қолганлиги чап ўмров ости артерияси чиқадиган жойдан пастроқда, торайиш кўпинча аорта равоғининг пастга тушадиган кўкрак аортасига ўтадиган жойида жойлашади.
Аорта коарктацияси Клиникаси ва диагностикаси. - .
- Беморлар бош оғриғи, бош айланиши, юрганда оёкларининг тез оғриб қолиши, кўзнинг хиралашиши, оёқлар парестезияси ва совқотишидан шикоят киладилар. Оёқ артерия қон томирларида пульс бўлмайди. Қўл артерияларида артериал босим ошган, оёқ артерияларида эса аниқланмайди ёки бирмунча пасайган. Бемор кўздан кечирилганда қовурғалараро артериялар пульсацияси, уларнинг устида коарктация жойи соҳасида систолик шовқинни аниқлаш мумкин. Рентгенограммаларда чап қоринча контурларининг кенгайганлиги қайд қилинади, биринчи ва иккинчи равоқлар контурлари 3 рақамини эслатади.
- Ангиокардиография - аорта торайган жойини, шаклини, ўлчами ва даражасини аниқлаш имконини беради.
Даволаш - Фақат жарроҳлик усули. Жарроҳлик амалиётлари аортанинг торайган қисмини резекция қилиш ва «учма-уч» анастомоз қўйишдан иборат. Узайган торайиш бўлган ҳолларда аортанинг резекция қилинган қисми синтетик протез билан алмаштирилади.
Р Е В М А Т И З М - Ревматизм – бириктирувчи тўқиманинг яллиғланиши характерига эга бўлган юрак - қон томир системаси зарарланиши билан кечадиган касалликдир.
- Кўпинча ревматизм билан мактаб ёшидаги болалар касалланадилар. Ревматизм юракнинг орттирилган нуқсонларини асосий сабабларидан ҳисобланади.
- Этиологияси-ҳозирги вақтда ревматизмнинг стрептококели этиологияси кенг тарқалган ва далиллор билан исботланган (А гуруҳдаги В – гемолитик стрептококк). Ангина кўринишидаги (сурункали тонзиллит қўзиши, скорлотина) назофарингит, синусит, отитлар ўтказилган стрептококкли инфекцион касалликлар ва ревматизм бошланиши орасида боғлиқлик борлиги аниқланган. В гемолитик стрептококк ва вируслар биргаликда ревматизмга олиб келиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |