- Ревматик жараён юзага келиши организмда аллергик реакциялар ривожланиши билан қаттиқ боғланган. Ревматизм инфекцион аллергик касаллик бўлиб, клиник симптомлар стрептококкли инфекциялардан сўнг тезда юзага келмасдан, балки 2-3 ҳафта дан сўнг ривожланади. Бу вақт антителолар ҳосил бўлиши учун зарур. Ревматизмда «Шак аъзо» бириктирувчи тўқима шикастланмаган бўлганлиги учун касаллик клиникаси ранг-баранг бўлади. Кўпинча юрак зарарланади, чунки стрептококк токсини кардиотроп таъсирга эга ва бириктирувчи тўқимани тезда емиради. Зарарланган тўқима антигенлик хусусиятига эга бўлиб қолади. ва аутоантитело ҳосил бўлишига ва яна бириктирувчи тўқима зарарланишига, яъни аутоиммун жараёнга сабаб бўлади.
Клиникаси. - Ревматизм клиник кўриниши ҳар-хил бўлиб, ревматик жараён жойлашган жойи ва унинг активлик даражасига боғлиқ бўлади.
- Одатда касаллик ўтказилган стрептококкли инфекциядан сўнг 2-3 ҳафта ўтгач ривожланади. Тана ҳарорати кўтарилиши, интоксикация белгилари, ҳансираш, тахикардия, тери қопламлари рангпарлиги, юрак тонлари сусайиши-булар ревмокардит юзага келишидан далолат беради (юрак зарарланиши) Кўпинча миокардит, эндокордит ва эндомиокардит, кам ҳолларда перикардит шаклланади.
- Миокардит - ўчоқли ва тарқалган – диффуз бўлади. Диффуз миокардит – нисбатан оғир кечади. Миокардитнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ - бола умумий аҳволи ёмонлашади, уйқуси бузилади, иштаҳаси пасаяди, бош оғриғи, юрак соҳасида оғриқ ва ноҳуш сезгилар, ҳансираш, субфебрил ҳарорат, рангпарлик каби шкастлар кузатилади. Болаларда субъектив шикоятлар катталарникига нисбатан унча ривожланмаган бўлади. Тахикардия турғун бўлиб бола ухлаганидан кейин ҳам йўқолмайди. Артериал босим камаяди. Юрак чегаралари кенгайган. Юрак чўққисида юмшоқ систолик шовқин эшитилади.
- Эндокардит. – Ровматик жараён эндокардда бўлса деярли ҳамма вақт клапанлар соҳасида жойлашади. Нисбатан кўп ҳолларда митрал, кам ҳолларда эса аортал клапанлар зарарланади. Одатда эндокордит – тана ҳароратининг 38-39 0С гача кўтарилиши, умумий аҳволи ёмонлашиши, рангпарлик, кўп терлаш, юрак соҳасидаги оғриқлар билан бошланади. Аускультацияда чўққида ва V нуқтадан дағал систолик шовқин эшитилиб, у қўлтиқ ости соҳасига узатилади. Аортал қопқоқ зарарланганда эса тўшнинг чап қиррасидан узоқроқда «қўйилувчи» диастолик шовқин эшитилади.
- Лерикардит – Чегараланган жараён сифатида учрамаслиги мумкин. У эндокардит ва миокардит билан бир вақтда, уларга қўшилган ҳолда учраши мумкин. Фибриноз (қуруқ) перикардитда юрак соҳасида оғриқ, ҳансираш, перикард ишқаланиш шовқини пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |