Туғма юрак нуқсонлари(ТЮН). - Туғма юрак нуқсонлари-ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида эмбриогенез жараёнлари бузилишлари натижасида, юрак ва йирик томирлар морфологик ривожланиш нуқсонлари келиб чиқади.
- Этиологияси - ҳомиладорликнинг дастлабки 3 чи ойларида юрак шаклланишига вирус инфекциялари токсикоз, антибиотиклар ва сулфаниламидлар қабул қилиш, алкоголизм манфий таъсир кўрсатади (қизилча, қизамиқ, поротит, сувчечак, полиомиелит ва бошқалар). Бундан ташқари онадаги юрак нуқсонлари, экзоген ва ва эндоген токсик маҳсулотлар, ионлантирувчи родиация, гиповитаминозлар, 35 ёшдан катта аёллар ҳомиладор бўлганда, жинсий аъзолари касалликлари натижасида ҳомиладаги туғма нуқсонлар ривожланади.
- Биринчи гурух — юрак ичидаги артериал конни веноз окимига окиши билан кузатиладиган тугма нуксонлар (чапдан ўнга, бирламчи-ок нуксонлар) — бўлмачалар аро тусик нуксони, коринчалар аро тусик нуксони, очик артериал йўл, аорта-ўпка окмаси, бўлмачалар аро девор нуксони митрал стенози билан.
- Иккинчи гурух — юрак ичидаги веноз конни артериал кон окимига окиши билан кузатиладиган нуксонлар (ўнгдан чапга, бирламчи-кўк). Бу гурухга — Фалло учлиги, тетрадаси ва пентадаси, учтабакали копкокни атрезияси, магистрал томирларни транспозицияси киради
- Учинчи гурух — юрак магистрал артерияларининг торайиши билан кузатиладиган тўгма нуксонлар: ўпка артериясининг стенози, аорта стенози, аорта коарктацияси.
Кичик ва катта қон айланиш доираси гемодинамик ҳолатига қараб ТЮК 3 гуруҳга ажратилади. - Кичик қон айланиш доирасида қон димланиши
- Кичик қон айланиши доирасида қон камайиши
- Катта қон айланиш доирасида қон миқдори камайиши
Клиника - ТЮН ҳар хил кўринишларида умумий характердаги қатор белгилар ҳам бўлиб, улар чақалоқда аномалиянинг бирор тури борлигидан далолат берадилар. Гемодиномик бузилишлар кучли бўлганда бундай болалар жисмоний ривожланишдан орқада қоладилар. Уларда ҳансираш, рангпарлик ёки циолноз, тирноқ фалангалари деформацияси («соат ойнаси», «нағора таёқчалари») кўкрак қафаси деформацияси» («юрак букриси») кузатилади. Юрак чегараси кенгайган, систолик шовқин эшитилади. ТЮН клиник кечишида (туридан қатъий назар) 3 та фаза ажратилади.
- Биринчи фаза-бирламчи адоптация – бола гемодинамик бузилишларига мослашади. Организмни мослаштирувчи ҳимоя механизмлари умумий аҳволни яхшиланишини таъминлайди. Иккинчи фаза – нисбий конпенсация. µачонки ҳимоя мослаштирувчи механизмлар заҳираси тугаса – учинчи терминал фаза ривожланади. Бу фазада қон айланиши кескин бузилиб, даволаш ёрдам бермайди.
- Кичик қон айланиши доирасида қон димланишига сабаб бўлувчи нуқсонлар – бу нуқсонларнинг умумий анатомик белгиси – катта ва кичик қон айланиш доиралари орасида патологик алоқа бўлиб, қон артериал оқимдан веноз оқимга тушади (чап ўнг шунт).
Do'stlaringiz bilan baham: |