Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) 82- сон Фарғона шаҳар 2020 йил «15»июль «Фарғона адолат қалқони»


Download 21.4 Kb.
bet1/2
Sana23.03.2023
Hajmi21.4 Kb.
#1289033
  1   2
Bog'liq
юридик хизмат курсатиш шартномаси


Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома)
82- сон
Фарғона шаҳар 2020 йил «15»июль

«Фарғона адолат қалқони» адвокатлик фирмасининг бошқарувчиси шериги Хўжахонов Жўрабек Исахужаевич (Гувоҳнома №070), (бундан кейинги ўринларда «Адвокат» деб юритилади) ва “Hamkorbank” АТБ номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи Қўқон филиали бошқарувчиси в.б. А.Рахманов, (бундан кейинги ўринларда «Ишонч билдирувчи» деб юритилади) биргаликда Тарафлар деб аталувчилар қуйидаги мазмунда мазкур Битим (шартнома)ни тузадилар.


I. Битим (шартнома ) нинг предмети
1. Адвокат томонидан ишонч билдирувчи шахсга юридик ёрдам кўрсатилиши Битим (шартнома) нинг предметидир, чунончи: Банкнинг Қўқон филиали собиқ ходими Х.Исмоилов ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича вакиллик қилиш, банкка етказилган моддий зарарнинг қопланиши ва айбдор шахсларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўрилишини таъминлашда иштирок этиш.


II. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.Адвокат:
- юзага келган муносабатларга ҳуқуқий баҳо бериш, ушбу соҳа бўйича қонунчилик актлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётнинг материалларни саралаб тўплашни амалга оширишга;
- Ишонч билдирувчи шахс томонидан зарур маълумотлар ёки ва ҳужжатлар тақдим қилинмагунга қадар ўз вазифаларини ёки уларнинг қисмини бажаришга киришмаслик.
- мазкур Битим (шартнома)га мувофик кўрсатилаётган юридик ёрдам учун тўланадиган ҳақни ишонч билдирувчи шахсдан ўз вақтида тўлашни талаб қилиш;
3. Адвокат:
- Мазкур Битим (шартнома)га мувофик ўз вазифаларни шахсан бажариши;
- иш бўйича ўзининг позициясини ҳамда мўлжалланаётган ҳаракатларни ишонч билдирувчи билан келишиши;
- мазкур Битим (шартнома)да назарда тутилган вазифаларининг ижроси жараёни ишонч билдирувчига маьлум қилиши;
- ушбу иш бўйича адвокатлик досьесини олиб бориши, зарурат бўлганда уни ишонч билдирувчи шахсга таништириши;
- зарур хужжатлар - ариза, шикоят илтимоснома ва ҳ.к тузиши;
- мазкур Битим (шартнома) бекор қилинганда дарҳол ишонч билдирувчига иш бўйича ундан олинган барча ҳужжатларни, жумладан асл нусҳаларни қайтариши;
- қонун ҳужжатлари талабларига, Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиши,
- ишонч билдирувчи шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонун билан тақиқланмаган воситалари ҳамда усулларини фойдаланиши шарт.
4. Ишонч билдирувчи:
- адвокатдан мазкур Битим (шартнома)да назарда тутилган вазифаларини аниқ ва ўз вақтида бажаришини талаб қилиш;
- адвокат томонидан иш бўйича ишлаб чиқилган позицияга ўз таклифларини ва тузатишларни киритиш;
- адвокатлик досьесида бўлган материаллар билан таниши;
- мазкур Битим (шартнома) да назарда тутилган адвокатнинг вазифаларини ижроси жараёни юзасидан ахборот олиш ҳуқуқига эга.
5. Ишонч билдирувчи
- иш бўйича унга маьлум бўлган барча ҳолатларни адвокатга ҳабар қилиш,
- мазкур Битим (шартнома)да назарда тутилган вазифаларни бажаришга керак булган барча хужжатларни (зарур булганда асл нусхаларни) адвокатга такдим этиш,
- мазкур Битим (шартнома)да назарда тутилган ҳақ суммасини ўз вақтида ва тўлик ҳажмда адвокатга тулаши (тулаб бериши) шарт.
III. Кўрсатилаётган юридик ёрдам учун Ишонч билдирувчи томнидан ҳақ тўлаш шартлари. Адвокатнинг Битим (шартнома)ни бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши тартиби ва миқдори.
6. Мазкур Битим (шартнома) билан белгиланган тартиб ва микдорларда Ишонч билдирувчи адвокатга ҳақ тулайди.
7. Адвокат хизмат ҳақининг суммаси 5 000 000 (беш миллион) сўмни ташкил қилади. Мазкур сумма адвокат томонидан иш материаллари билан танишиш, ҳимоя позициясини аниқлаш, судда вакиллик қилиш ва банк манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ хизматлар учун тўланади.
Мазкур бандда кўрсатилган тўлов 100 фоиз олдиндан тўланади.
8. Адвокат юқори иш натижаларига эришган тақдирда Ишонч билдирувчи томонидан унга қўшимча ҳақ (мукофот) тўланади. Қуйидаги ҳолатлар юқори иш натижаларига эришиш, деб ҳисобланади:
а) Суд ҳукми чиққунига қадар зарарнинг айбланувчилар ёки уларнинг яқинлари ҳисобидан тўлиқ қопланиши;
б) Жиноят иши бўйича айбланувчиларга нисбатан айблов хулосасида кўрсатилганидан кўра оғирроқ санкция назарда тутилган Жиноят кодексининг моддалари билан ҳукм чиқарилиши;
в) Банкка етказилган зарарни барча судланувчилар ҳисобидан ундиришга қаратилган суд ҳукмининг қабул қилиниши.
Мукофот мазкур Битим (шартнома)га қўшимча келишув тузиш билан келишиб олинади.
9. Ишонч билдирувчи мазкур Битим (шартнома)да назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда адвокатлик бюросининг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



Download 21.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling