Юридик таълим муассасалари ҳарбий, махсус олий таълим
Download 234.72 Kb. Pdf ko'rish
|
Amaliyot o\'tash tartibi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: қабул қилувчи ташкилот
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 31 декабрдаги 3, КТБ-443-13, 06-17/2-4246, 14-Қ/К, 119 ва 58/ҚҚ-сон қарорига ИЛОВА Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва битирув малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги НИЗОМ Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932- сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) талабалари томонидан таништирув ва битирув малакавий амалиётни, шунингдек стажировка ўташ тартибини белгилайди. 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: қабул қилувчи ташкилот — талабалар томонидан амалиёт ўталаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, адвокатлик тузилмаси, хўжалик бошқаруви органи, тижорат ташкилоти, нодавлат нотижорат ташкилоти, молия-банк ва бошқа муассасаларнинг юридик хизмати, шунингдек юридик клиникалар; амалиёт — назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникма ва маҳорат ҳосил қилиш, амалиётда ишлашга тайёр бўлишни таъминлашга қаратилган ўқув жараёнининг бир қисми; Download 234.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling