3-боб. Стажировка ўташ тартиби
17. Стажировка талаба ихтиёрига кўра қабул қилувчи ташкилотларда,
шунингдек тегишли модул (фан) ўқув дастурига мувофиқ педагогик амалиёт
сифатида, қоида тариқасида, академик лицей ва техникумларда ўқув
машғулотларини ўтказиш кўринишида ўталади.
18. Стажировка ўталганлиги қабул қилувчи ташкилотдан тақдим
этиладиган маълумотнома асосида кредитларни ҳисобга
олиш тартибида
белгиланади.
4-боб. Амалиётни ташкиллаштиришнинг шартлари
20. Амалиётни барча босқичларда ташкил этиш талабалар томонидан
касбий кўникмаларни эгаллашда узлуксизлик ва
изчилликни таъминлашга
йўналтирилиши лозим.
21. Ўқитувчиларнинг амалиётдаги ўқув юкламаси ишчи-ўқув
режада
кўрсатилган ўқув педагогик соатлар (ҳафталар)дан ва амалиётни ўташ туридан
келиб чиқиб аниқланади.
22. Қабул қилувчи ташкилот амалиётга юборилган талабаларга амалиёт
раҳбарини бириктиради.
5-боб. Моддий таъминот
32. Амалиёт (стажировка)ни ўташ даврида
талабаларда стипендия
олиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
33. ОТМдан амалиёт (стажировка) раҳбарларининг
ОТМ жойлашган
жойдан амалиёт (стажировка)ни ўташ жойигача бориш билан боғлиқ бўлган
хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан яшаш ва суткалик харажатлар,
ўрнатилган тартибда ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан
тўланади.