Юридик таълим муассасалари ҳарбий, махсус олий таълим


Download 234.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana21.04.2023
Hajmi234.72 Kb.
#1374670
1   2   3   4
Bog'liq
Amaliyot o\'tash tartibi

таништирув амалиёти — бакалавриатнинг I — III курс талабалари 
томонидан келажакдаги касбий фаолият ҳақида маълумотлар олиш ва назарий 
билимларни мустаҳкамлаш ҳамда ажратилган кредитларни ўзлаштириш 
мақсадида ўталадиган ихтиёрий амалиёт тури; 


битирув малакавий амалиёт — таълимнинг якунловчи босқичи 
ҳисобланадиган ва бакалавриатнинг IV курс талабалари томонидан назарий 
билимларни мустаҳкамлаш ва амалиётда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш 
орқали амалиётда ишлашга тайёр бўлишларини таъминлаш, шунингдек, 
битирув малакавий иши мавзуси бўйича материаллар тўплаш мақсадида 
ўталадиган мажбурий амалиёт тури; 
стажировка — магистратура босқичи талабалари томонидан амалий 
кўникма ва педагогик маҳорат ҳосил қилишга қаратилган, ажратилган 
кредитларини ўзлаштириш мақсадида ўталадиган ихтиёрий амалиёт тури; 
ОТМдан бириктирилган битирув малакавий амалиёт раҳбари — 
ўқув юкламасида амалиёт соати ажратилган, шунингдек битирув малакавий 
амалиётни ташкил этишга ҳамда уни назорат қилишга масъул бўлган ОТМ 
ўқитувчиси; 
қабул қилувчи ташкилотдан бириктирилган битирув малакавий 
амалиёт раҳбари — талабаларни амалий кўникмаларга ўргатиш ва ОТМдан 
бириктирилган амалиёт раҳбари билан биргаликда эгалланган билимларни 
баҳолаш масъулияти юкланган қабул қилувчи ташкилот ходими
битирув малакавий амалиётни ўташ дастури — ишчи-ўқув 
режаларини ҳисобга олган ҳолда ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган ва 
тасдиқланадиган дастур. 
2. Талабалар амалиёти қуйидаги турларда ўталади: 
таништирув амалиёти; 
битирув малакавий амалиёт; 
стажировка. 
Амалиёт ўташ муддати ва ҳажми ишчи ўқув режа, модуль (фанлар) 
ўқув дастурлари, амалиёт ўташ дастури билан белгиланади ва амалиёт 
ўтаганлик учун тегишли кредитлар ажратилади. 
Мазкур Низомнинг ишчи-ўқув режасига тегишли қоидалари Тошкент 
давлат юридик университетининг ўқув режасига нисбатан қўлланилади. 
3. Амалиёт (стажировка) узлуксиз ҳамда назарий билимлар билан 
навбатланиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин. Амалиётнинг барча 
турлари ва стажировка ишчи ўқув дастурида назарда тутилган муддатларда 
ўтказилади.
Агар ОТМ томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, назарий 
таълим билан навбатланиш йўли орқали ўталадиган амалиёт (стажировка)га 
мазкур Низом қоидалари қўлланилади.
4. Амалиётни тайёрлаш, таъминлаш ва ўташни мувофиқлаштиришни 
ОТМнинг амалиётни ташкиллаштирувчи бўлинмаси амалга оширади. 

Download 234.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling