Юсуф алайҳиссалом Муаллиф


«Улардан бир сўзловчи: «Юсуфни ўлдирманглар. Агар бирон иш қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқнинг қаърига ташланглар, баъзи йўловчилар олиб кетади», деди»


Download 144.13 Kb.
bet5/34
Sana01.04.2023
Hajmi144.13 Kb.
#1316289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Юсуф алайҳиссалом

«Улардан бир сўзловчи: «Юсуфни ўлдирманглар. Агар бирон иш қилмоқчи бўлсангиз, уни қудуқнинг қаърига ташланглар, баъзи йўловчилар олиб кетади», деди». (10)
Ана ўшанда Юсуфдан қутуласизлар, отангизнинг юзи сизга холи қолади. Гапнинг маъносидан, сўзловчи бу ишга қўшилмоқчи эмас-у, лекин кўпчиликнинг райига қарши чиқа олмаётганга ўхшайди. Аввало уларни Юсуфни ўлдиришдан қайтариши, қолаверса, «агар бирон иш қиладиган бўлсак», демасдан, 
«бирон иш қиладиган бўлсангиз», дейиши ҳам унинг кимлигини кўрсатиб турибди.
Акалар гапни бир жойга қўйиб, режани амалга ошириш учун ҳаракатга тушдилар. Бориб, оталарини аврай бошладилар.
«Улар: «Эй отамиз, сен нега Юсуфни бизга ишонмайсан? Ҳолбуки, биз унга ихлос қилувчилармиз». (11)
«Эртага уни биз билан юбор, еб-ичиб, ўйнаб келадир. Албатта, биз уни муҳофаза қилувчилармиз», дедилар». (12)
Жуда усталик билан айтилган гаплар. Аввал оталарига бир оз ҳужум қилиб, у кишини ўзларига ишонмасликда айблаб:
«Эй отамиз, сен нега Юсуфни бизга ишонмайсан?» дейишмоқда.
Аслида, уларга ишонмасликдан эмас, Юсуфнинг кичкиналигини эътиборга олиб эҳтиёт қилаётган бўлишлари мумкин-ку, ахир. Аммо улар оталарининг йўқ деб қолишларидан чўчиб, баланддан келдилар. Шу билан бирга:
«Ҳолбуки, биз унга ихлос қилувчилармиз», бизнинг қалбимиз мусаффо, унга нисбатан ихлосга тўла, ҳеч қандай ёмонликни раво кўрмаймиз, деб ўртадан шубҳани кўтармоқчи бўлдилар. Гапларининг сўнггида Юсуфнинг ўзларига қўшиб беришликни сўраб: 
«Эртага уни биз билан юбор, еб-ичиб, ўйнаб келади», дедилар.
Сўнгра, яна шубҳа бўлмасин, деб изидан:
«Албатта, биз уни муҳофаза қилувчилармиз», дея орқасидан қўшиб қўйдилар.
Катта ўғилларидан бу сўзларни эшитган Яъқуб алайҳиссалом уларга узр аралаш, раддия қилиб:
«У: «Уни олиб кетишингиз мени хафа қилади. Сиз ундан ғофил қолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деди». (13)
Яъқуб алайҳиссалом катта ўғилларига, уни сизларга ишониб, қўшиб юбора олмайман, деган маънодаги сўзни юмшоқроқ қилиб айтдилар. 
«Сиз ундан ғофил қолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деди».
Юсуфдан ажраб қолиш у киши учун оғир эканини ҳам таъкидладилар. Лекин катта ўғилларини режага айланган мақсадлари тинч қўймас эди. Энди улар оталарини ўзларини камситишда айблаб бўлса-да, мақсадга эришмоқчи бўлдилар.

Download 144.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling