Юукори синиф укучилари билан олиб бориладиган ишлар
Download 0.92 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН Р А Ҳ М А Т
Собиқ совет психологиясида болалар тарбияси ва таълимида психологиядан фойдаланиш борасида уринишлар педология доирасида вужудга келди. Педология ривожланаётган ва ўсаётган шахснинг барча биологик ва ижтимоий хусусиятларини қамраб олувчи фандир. 1936 йилда педологик қарашларини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди, шу билан бирга рус психологлари амалга ошираётган бола психологиясидаги ижобий изланишлар ҳам тўхтаб қолди. Фақат 60 йилларнинг охирига келиб, психологларнинг мактаб ишида амалий иштирок этиши қайта тикланди.
Сўнгги йилларда мактабгача тарбия муассасаларимизда психологик хизмат оммалашиб бормоқда. Айни вақтда махсус мактабгача тарбия муассасаларида мини- лицей ёки лицей боғчаларда, балки оддий туман болалар боғчаларида ҳам амалий психологлар фаолият кўрсатмоқдалар. Юртбошимизнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Соғлом авлод давлат дастури» да 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш тарбиясини тўғри ташкил қилиш масаласига кўпроқ аҳамият бериш зарурлигининг таъкидланиши мактабгача тарбия муассасаларида психологнинг аҳамиятини оширади. Зеро, саломатлик тушунчаси нафақат жисмоний, балки айни бир вақтда руҳий саломатлик бирлигини англатади. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, «Соғлом авлод деганда шахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват шу билан бирга руҳи фикри соғ, имон эътиқоди бутун, билими, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман».
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН Р А Ҳ М А ТDownload 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling