Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Оёқчали 
лахтаклар 
билан 
пластика. 
Озиқлантирувчи
оёқчали лахтак – бу атроф тўқималардан тери ости ёғ клетчаткаси
билан ажратилган ва озиқланиш мақсадида улар билан оёқча ёки
оёқчалар воситасида боғланиб турадиган терининг чегараланган
қисмидир.
Маҳаллий 
пластика 
операциясини 
ўтказишда 
нуқсон
атрофидаги 
тўқималарнинг 
етишмаслиги, 
нуқсон 
устига
ўтқазилган тўқималарнинг сезиларли даражада чандиқланиши,
жароҳатланган қисмлар контурини ва баъзи бир ҳолларда
нуқсонларнинг ички юзасини ҳосил қилиш мазкур усулни қўллаш
борасидаги асосий кўрсатма ҳисобланади (лаб-лунж бурмасининг
дубликатланган лахтаги воситасида ўтказиладиган бурун қаноти
нуқсони пластикаси).
Озиқлантирувчи 
оёқчали 
лахтакларни 
тўғридан-тўғри
нуқсонга ёпишган ёки нуқсон якунидаги (Седилло, Брунс, Аббе,


296
Лукомский, Евдокимов, Васильев, Рауэр, Михельсон ва Франкенберг
бўйича) 
ва 
тана 
устки 
қисмининг 
бошқа 
соҳаларидаги
тўқималардан бичиш мумкин (Тальякоци, Рауэр, Клапп, Лексер,
Алмазов ва бошқалар бўйича).
Хирургик амалиётда биринчи иккита усул кўп қўлланилади.
Бунга атроф тўқима ранги ва тузилишининг бир хиллиги, тери
қалинлигининг ўхшашлиги, етарли даражада васкуляризация ва
иннервациянинг сақланиши, тер ва ёғ безлари функцияларининг
бузилмаслиги асос бўлади. Бундай операциялар узоқ давом этмайди,
функционал ва эстетик жиҳатдан яхши натижа беради.
Лахтакнинг яшовчанлик даражаси унинг узунлиги ва энининг
нисбатига боғлиқ (бу кўрсаткич 3:1 нисбатда бўлиши керак).
Лахтакнинг яшовчанлик даражаси операциянинг бажарилиш
сифатига, тўқимани ост тўқималардан ажратиш қоидаларига
қанчалик қатъий риоя қилинишига боғлиқ. Лахтакнинг учидан
асосигача бир текисликда борувчи қон томирларини кесмаслик
учун тери ости ёғ клетчаткасини бир қатламда бичиш керак. Лахтак
нуқсон катталигига тўғри келиши зарурий шарт бўлиб, бу ҳол унинг
адаптациясини яхшилайди ва тўқималарнинг меъёрда физиологик
тортилишини таъминлайди. Тўқималарнинг тортилиши керагидан
ортиқ бўлмаслиги ёки бурма ҳосил қилмаслиги керак. Кўрсатилган
салбий ҳолатлар лахтак трофикасининг бузилишига ёки унинг
некрозига олиб келиши мумкин. Лахтак асоратсиз битганда
озиқлантирувчи оёқчалар 16-21–куни кесилади.
Оёқчали лахтакларнинг бир неча тури фарқланади.
Бир оёқчали озиқланувчи лахтакЭнг қадимий ва кўп тарқалган
усул бўлиб, бунга ҳинд усулида пешона соҳасида бичилган оёқчали
лахтак ёрдамида ўтказиладиган ринопластика мисол бўла олади.
Ҳозирда амалиётда кенг қўлланаётган Диффенбах, Брунс, Израэл,


297
Седилло, Аббе, Слуцкая, Косих, Иванов усуллари лаб ва буруннинг
учи соҳасидаги нуқсонларни бартараф этишда ижобий натижалар
олиш имконини бермоқда (расм 105, а, б).
Бир оёқчали озиқлантирувчи лахтак шакллантирилганда,
унинг четларининг текислигини, асосининг қалинлигини этиборга
олиш ва уни кўчиришда жароҳат етказиб қўйишдан қочиш керак.
Ундан ташқари, эстетик талабларга риоя қилиш ва лахтак ўрнидаги
чандиқлар ташқаридан қандай кўриниши мумкинлигини ўйлаб
кўриш керак. Юқори ва пастки лабдаги, пастки қовоқдаги нуқсонни
бартараф этиш учун бир оёқчали тери - ёғ лахтаги бурун - лаб
ариқчаси соҳасидан шакллантирилади.
Расм 105. Оёқчали тери лахтаги воситасида ўтказиладиган бурун
пластикаси: а) бемор операциядан олдин; б) операция босқичида.
Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб,
лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона
соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар
бартараф этилади. Шу билан бирга, тешиб ўтувчи нуқсонларни
бартараф этишда ё ташқи, ёки ички қаватларни ҳосил қилишда бу
лахтакнинг амалий аҳамияти беқиёсдир.
Икки оёқчали озиқлантирувчи лахтак. Кўп ҳолларда бу
лахтакни кўприксимон лахтак дейишади. Кенг қўлланиладиган А. Г.
Лапчинский лахтаги — пастки лабдаги нуқсонни бартараф этиш
учун энгак ости соҳасидаги тўқималардан; юқори ва пастки лабни
шакллантириш учун қўлланиладиган Лексер бўйича лахтак эса
калла тепаси соҳасидан бичилади ва улар нуқсон соҳаларига
ўтқазилади.


298
Ўтқазилган лахтакни шундай шакллантириш керакки, бунда
лахтак асоси нуқсон четида жойлашиши ва кейин 180° ли бурчак
остида нуқсон ичига буриладиган бўлиши лозим. Шуни таъкидлаш
керакки, аксарият ҳолларда бундай жарроҳлик ҳаракатлари икки
босқичли бўлиб, лахтак асосий жароҳат юзасида битгандан сўнг, 14-
ёки 21- кунлари озиқлантирувчи оёқчалар кесилиб, олдинги
ҳолатга қайтарилиб тикилади.
Артериялашган лахтак — бу бир оёқчали бир қаватли лахтак
бўлиб, унда катта озиқлантирувчи артериал қон томири жойлашган
бўлади. Бу турдаги дастлабки операцияларга Сабатини - Эстландер
усули мисол бўлади. Бурчак артерияси асосида — лаб-лунж
бурмасида, юза чакка артерияси асосида — чакка ва энса артерияси
асосида энса соҳасида артериялашган лахтакларни шакллантириш
мумкин. Асосида айлана артерияси ва оғиз венаси бўлган лахтак
Abbe томонидан таклиф қилинган бўлиб, 1898 йили ушбу операция
техникаси матбуотда тўлиқ ёритилган. (106 расм).
Расм 106. Артериялашган лахтаклар: а, б, в — Абби бўйича операция
босқичлари.
Юқори лаб марказий соҳасининг қисман нуқсони, лахтак
қўйилгандан кейин лабнинг қисқариши ёки бужмайиши, механик
шикастланиши ёки икки томонлама юқори лаб кемтиги бўйича
ўтказилган натижасиз хейлопластикадан кейинги ҳолатлар ушбу
операцияни ўтказишга бевосита кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
Кейинроқ эса (1918й.) J. F. Esser «артериал лахтак» ёки биологик
оёқчали лахтак усулини ишлаб чиқди ва бу атамани адабиётга
киритди. Ф. Буриан (1967) биологик ёки артериалашган лахтакларни


299
нейротомирли тутамли лахтакланган тери оёқчалари деб атайди.
Артериялашган лахтак асосида тери бўлмаслиги ва фақатгина
тери ости ёғ клетчаткаси ҳамда қон томирлари сақланиши мумкин
(яширин томирли оёқчали лахтак). Бу лахтак юқори қовоқдаги
нуқсонни бартараф этиш учун қўлланилади. Юза чакка артерияси
асосида 
чакка 
ва 
бошнинг 
сочли 
қисмидан 
бичилган
артериялашган лахтак ёрдамида қош нуқсонларини бартараф этиш
мумкин. Бунда лахтакнинг яширин томирли оёқчаси тоннель
орқали ўтказилади.
Иккиланган 
(дублланган) 
лахтак 
иккита 
бир 
қаватли
лахтакдан иборат бўлиб, жароҳатли юзалари билан бир-бирига
тегиб туради. Клапп бўйича елкада — кўндаланг йўналган, кўкракда
эса — узунасига йўналган лахтак шакллантирилади. Рауэр бўйича
эса лахтак — елкада узунасига, кўкракда — кўндаланг йўналишда
шакллантирилади. Буни елка-кўкрак лахтаги дейилади, катта
ҳажмли 
тешиб 
ўтувчи 
нуқсонларда 
бир 
вақтнинг 
ўзида
жароҳатнинг ички ва ташқи юзасини ёпишда бу лахтак яхши
натижа бериши мумкин.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling